Анн Хэтэуэй ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

1 дақиқа ўқиш323
Анн Хэтэуэй ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Анн Хетеуей ҳомиладорлиги ҳақидаги асоссиз тахминларга Instagramдаги видеоси орқали жавоб берди.
  • 10 август куни у «Сохта соч, ҳақиқий думба» деган қисқа изоҳни қолдирди.
  • Актриса июн ойида учинчи фарзандини кутаётганини маълум қилган эди.
  • 43 ёшли Хетеуей бу ҳомиладорликни ўзи ва турмуш ўртоғи Адам Шулман учун кутилмаган, аммо катта бахт деб атаган.

Голливуд юлдузи Анн Хэтэуэй Лос-Анжелесдаги «Oak Streetнинг охири» фильми премьерасида иштирок этгач, ижтимоий тармоқларда яна муҳокамалар марказига тушди. Бироқ бу сафар гап нафақат унинг либоси, балки ҳомиладорлик қомати ҳақидаги ғалати тахминлар ҳақида ҳам кетди.

Актрисанинг премьерадаги муздек кўк рангдаги плаш услубидаги топи ва паст белли жинси шимларидан иборат образи интернет фойдаланувчиларига ёқмади. Айримлар унинг кийиниш услубини «ёпишқоқ» дея танқид қилди.

Бироқ муҳокамалар шу билан тўхтаб қолмади. Тармоқ фойдаланувчиларидан баъзилари Хэтэуэйнинг ҳомиладорлик қомати ҳақиқий эмаслиги ҳақида турли тахминларни илгари сурди.

Айрим изоҳларда актрисанинг ташқи кўринишига шубҳа билдирилиб, ҳатто унинг қорни ва танасидаги ўзгаришлар «сохта» экани ҳақида даъволар пайдо бўлди. Баъзилар эса унинг қоматини атайлаб ўзгартирганини тахмин қилди.

Анн Хэтэуэй эса бундай гапларга узоқ жавоб бермади. 10 август куни у Instagram саҳифасида «Мен билан тайёрланинг» видеосини эълон қилиб, миш-мишларга ўзига хос тарзда нуқта қўйди.

Enn Xeteuey qizil lab bo'yog'i va och ko'k rangli topda tadbirda tabassum qilmoqda.

Актриса видеога атиги тўрт сўздан иборат жавоб қолдирди: «Сохта соч, ҳақиқий думба».

Бу жавоб кўплаб мухлисларнинг эътиборини тортди. Фойдаланувчилар актрисанинг асоссиз тахминларга жавоб қайтарганини қўллаб-қувватлади.

Маълумки, Хэтэуэй июнь ойида учинчи фарзандини кутаётганини маълум қилган эди. Ўшанда у оқ либосдаги видеосини бўлишиб, қорнидаги ҳомиладорлик белгилари кўзга ташланаётганини кўрсатган.

43 ёшида яна она бўлиш арафасида турган актриса аввалроқ бу ҳомиладорликни ўзи ва турмуш ўртоғи Адам Шульман учун кутилмаган, аммо катта бахт эканини айтган.

Шунга қарамай, актрисанинг ташқи кўриниши интернетда муҳокама қилиниши давом этмоқда. Хэтэуэй эса бу гапларга жиддий муносабат билдириш ўрнига, ҳазил ва қисқа жавоб орқали ўз позициясини очиқ кўрсатди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?