Достон Эргашев янги қўшиғини тақдим этди: клипда Азиз Раметов ҳам суратга тушди (видео)

Хонанда Достон Эргашев мухлисларига янги таронасини тақдим этди. Санъаткор бугун, 17 октябрь куни YouTube каналида “Жанона” номли қўшиғини эълон қилди.
Қўшиқ қисқа вақт ичида тингловчилар эътиборини тортди. Тўрт соат ичида уни қарийб 12 минг марта томоша қилишди. Шунингдек, қўшиқ остида кўплаб илиқ фикрлар қолдирилмоқда.
Видеоклипда актёр Азиз Раметовни ҳам кўриш мумкин. У узоқ давом этган даволанишдан сўнг яна ижодга қайтиб, ушбу клипда ҳам суратга тушган.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Достон Эргашевнинг янги ижодий ишига ижобий баҳо бериб, хонандага омад ва муваффақият тиламоқда.
Сиз “Жанона” таронасини тинглаб кўрдингизми? Қўшиққа 1 баллдан 10 баллгача баҳолаш имконияти бўлса, неча балл қўйган бўлардингиз? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг!






























Изоҳлар 0
…