Азиз Раметов "Азиз қамалибди" деган миш-мишларга жавоб берди (видео)

Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметова ҳамда актёр ва режиссёр Жумадулла Раметовнинг ўғли, актёр Азиз Раметов Instagram саҳифаси орқали эътиборни тортган видеони эълон қилди.
Маълум бўлишича, актёр ушбу видеони ижтимоий тармоқларда тарқалган айрим нотўғри тахмин ва изоҳларга жавоб сифатида жойлаган. Айрим фойдаланувчилар, ҳатто актёр қамоққа тушгани ҳақида асоссиз фикрлар билдирган.
Азиз Раметов эса видео остида қуйидаги изоҳни қолдирди:
"Видеони нега унақа қўйдинг деманглар, илтимос. Баъзилар 'Азиз қамалиб қолибди', деб коммент ёзишибди. 'Лечение'да деган гапни тушунмай. Адашмасам, қамоқхонанинг махсус формаси бўлади-ку. Яна видео қўнғироқда ҳам гаплаштириб қўйишмайди."
Актёрнинг ушбу изоҳидан сўнг мухлислари уни қўллаб-қувватлаб, соғлиғи яхши бўлишини тилашди. Изоҳларда, шунингдек, унинг отаси Жумадулла Раметовга ҳам Аллоҳдан шифо сўраб, самимий тилаклар билдирилди.






























Изоҳлар 0
…