Шаҳло Зоирова Шарм ал-Шайхда жойлашган меҳмонхонасини намойиш қилди

Ўзбек шоу-бизнеси вакили Шаҳло Зоирова Шарм аш-Шайхдаги сафаридан янги видеоларни мухлислари билан бўлишди. Унда хонанда ўзи жойлашган меҳмонхона, унинг шароитлари ва дам олиш учун яратилган қулайликларни намойиш қилди.
Видеода меҳмонхонанинг кенг ва замонавий хоналари,ҳашаматли интерьер, бассейнлар, яшил ҳудудлар ҳамда сайёҳлар учун ташкил этилган хизматлар акс этган. Шунингдек, Шаҳло Зоирова меҳмонхонадаги яшаш шароити ва дам олиш муҳитини ҳам мухлисларига яқиндан кўрсатди.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…