Шаҳло Алижонованинг турмуш ўртоғи унга кутилмаган совға тайёрлади (видео)

Актриса ва блогер Шаҳло Алижонова қувончли янгилик билан бўлишди. У Instagram саҳифасида эълон қилган видеоси орқали орзуларидан бири амалга ошганини маълум қилди.
Видеода унинг турмуш ўртоғи Шохруҳ Рўзибаев аёлининг кўзларини юмиб, уни янги хонадонга олиб киргани акс этган. Сўнг Шохруҳ Рўзибаев турмуш ўртоғининг кўзларини очиб, янги хонадон калитини топширган. Кутилмаган совғадан Шаҳло Алижонова жуда қувонган.
Актриса видео остида Тошкент марказидан янги хонадон сотиб олишганини билдириб, кузатувчиларига энди уй таъмири жараёнидан ҳам лавҳалар улашишини айтган.
“Алҳамдулиллаҳ! Тошкент марказидан янги хонадон сотиб олдик! Энди ремонт жараёнидан контентларни кутинглар. Барчангизга насиб қилсин!” — деб ёзди Шаҳло Алижонова.
Кузатувчилар изоҳларда актрисани янги хонадон билан табриклаб, унга оилавий бахт ва файз-барака тиламоқда.






























Изоҳлар 0
…