Шаҳло Салаеванинг ўғли 2 ёшга тўлди: хонанданинг самимий тилаги эътибор марказида!

Хонанда Шаҳло Салаеванинг ўғли Мурод 23-сентябрь куни икки ёшга тўлди. Хонанда фарзандининг туғилган кунини яқинлари даврасида нишонлаб, байрамдан самимий лавҳаларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида бўлишди.
Шаҳло Салаева ўғлининг янги ёши муносабати билан унга самимий тилакларини йўллади. Хонанда Муродни ҳаётининг энг қадрли инсонларидан бири сифатида таърифлаб, фарзандига соғлик, бахт ва гўзал келажак тилади.
"Янги ёшинг муборак бўлсин, жоним болам!"
Шунингдек, у ўғлининг дунёга келгани учун Аллоҳга ҳамду санолар айтиб, Муродга яхши инсон бўлиб улғайишини тилади.
Хонанда байрам жараёнидан видеоларни ҳам мухлислари билан бўлишди. Кадрларда яқинлар даврасидаги туғилган кун тантанаси акс этган.
Муродни яқинлари ҳам табриклаб, унга турли совғалар улашган. Шаҳло Салаева ушбу қувончли лаҳзаларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирди. Хонанда ўз мурожаатида фарзанди билан ўтказаётган ҳар бир он унинг учун алоҳида қадрли эканини таъкидлади.
Муроднинг икки ёшга тўлиши муносабати билан Шаҳло Салаеванинг мухлислари ҳам изоҳларда кичик ёшдаги болакайга эзгу тилакларини йўлламоқда.































Изоҳлар 0
…