«Kara Sevda» юлдузи Неслиҳан Атагюл ҳақида 3 қизиқарли факт

Туркиянинг машҳур актрисаси Неслиҳан Атагюл 1992 йил 20 август куни Истанбулда туғилган бўлиб, ижодий фаолиятини 14 ёшида бошлаган. Унинг халқаро миқёсда кенг танилишига сабаб бўлган «Кара Севда» сериали 110 дан ортиқ мамлакатда намойиш етилган ва Халқаро Еммй мукофотини қўлга киритган илк турк сериали бўлган.
Туркиянинг машҳур актрисаларидан бири Неслиҳан Атагюл нафақат «Kara Sevda» сериалидаги Ниҳан образи, балки бошқа кўплаб лойиҳалардаги роллари билан ҳам мухлислар меҳрини қозонган. Унинг ижодий фаолияти ва шахсий ҳаётига оид айрим фактлар эса кўпчилик учун қизиқ бўлиши мумкин.
1. Актёрлик фаолиятини 14 ёшида бошлаган
Неслиҳан Атагюл 1992 йил 20 август куни Истанбулда туғилган. Унинг отаси черкас, онаси эса белорус миллатига мансуб. Актриса илк бор 14 ёшида «Yaprak Dökümü» сериалида роль ижро этиб, кино ва телевидение оламига қадам қўйган.
Кейинчалик у «İlk Aşk» фильмидаги роли билан илк мукофотини қўлга киритиб, ёшлигиданоқ истеъдодли актриса сифатида эътибор қозона бошлаган.
2. «Kara Sevda» унинг ягона машҳур лойиҳаси эмас
Неслиҳан Атагюл «Fatih Harbiye», «Kara Sevda», «Sefirin Kızı» ва «Gecenin Ucunda» каби сериалларда, шунингдек, «Araf» ҳамда «Senden Bana Kalan» фильмларида суратга тушган.
Шунга қарамай, уни халқаро миқёсда кенг танитган образлардан бири «Kara Sevda»даги Ниҳан Сезин роли бўлди. Сериал 110 дан ортиқ мамлакатда намойиш этилиб, Халқаро Emmy мукофотини қўлга киритган илк турк сериали сифатида тарихга кирган.

3. Сериалдаги ҳамкасби ҳаётда ҳам турмуш ўртоғига айланган
Неслиҳан Атагюл актёр Қодир Дўғулу билан «Fatih Harbiye» сериали суратга олиш жараёнида танишган. Дастлаб дўстона муносабатда бўлган жуфтликнинг алоқалари кейинчалик муҳаббатга айланган.

Улар 2015 йилда унaштирилган ва 2016 йил июль ойида турмуш қурган. Орадан бир неча йил ўтиб, 2025 йилда жуфтликнинг илк фарзанди — ўғли дунёга келган.

Бугунги кунда Неслиҳан Атагюл ва Қодир Дўғулу турк шоу-бизнесидаги машҳур ижодкор жуфтликлардан бири ҳисобланади






























Изоҳлар 0
…