«VIA Marokand» хонандаси Нобия туркиялик йигитга турмушга чиқди (видео)

«VIA Marokand» хонандаси Нобия туркиялик йигитга турмушга чиқди (видео)

7 октябрь куни ўзбек шоу-бизнесида яна бир юлдузли тўй бўлиб ўтди. «VIA Marokand» гуруҳи хонандаси Нобия Содиқова туркиялик йигит билан оила қурди.

Ҳашаматли ва кўтаринки руҳда ўтган тўй маросимида келин-куёвнинг яқинлари, дўстлари ҳамда шоу-бизнес вакиллари жам бўлди. Хонанданинг ҳаётидаги ушбу қувончли воқеа мухлислари томонидан ҳам илиқ кутиб олинди.

Нобия Содиқова тўй маросимидан лавҳаларни ўзининг Instagram саҳифасига жойлаштирди. Видеоларда келин-куёвнинг романтик мусиқа садолари остида рақсга тушгани, шунингдек, тўй тортини биргаликда кесгани акс этган.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари хонандани янги ҳаёт босқичи билан табриклаб, унга бахт-саодат ва оилавий тотувлик тиламоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар