Хонанда Дилфуза Исмоилова ўғилларига қўйган қатъий шартларини ошкор қилди

“Ўзбекнинг шўх қизи” номи билан танилган хонанда Дилфуза Исмоилова YouTube лойиҳаларидан бирига берган интервьюсида фарзанд тарбияси, эркак кишининг масъулияти ва оиладаги садоқат борасидаги қатъий қарашларини билдирди.
Санъаткорнинг таъкидлашича, у фарзандлари хато қилганида уларни шунчаки ўз боласи бўлгани учун ҳимоя қилмайди. Айниқса, аёлларга нисбатан зўравонликни асло кечирмаслигини ўғилларига ёшлигидан тушунтириб келган.
“Эркак киши бўлсанг, энг кучли спортчилар билан беллаш. Аммо хотин кишига қўл кўтарган одам мен учун эркак эмас, деб уқтирганман. Ўғлим айбдор бўлса ҳам, 'болам-ку' деб унинг ёнини олмайман. Фарзандларим менинг бу феъл-атворимни яхши билишади”, — дейди хонанда.
Дилфуза Исмоилова ҳалоллик ва садоқат масаласида ҳам муросага бормаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, агар ўғилларидан бири ҳаром йўлга киргани ёки хиёнат қилганини билиб қолса, уни оқламайди, ҳатто фарзанди сифатида қабул қилишдан ҳам воз кечиши мумкин.
Хонанда бундай қарашлари бежиз эмаслигини, ўзи ҳам бир вақтлар турмуш ўртоғининг хиёнати сабабли ажрашганини таъкидлади. Унинг фикрича, оилада энг муҳим қадрият — ҳалоллик ва ўзаро ҳурмат.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…