150 млн сўмлик кредит учун қимматбаҳо телефон олган ҳоким ёрдамчиси аниқланди

1 дақиқа ўқиш0
150 млн сўмлик кредит учун қимматбаҳо телефон олган ҳоким ёрдамчиси аниқланди

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида ҳоким ёрдамчиси кредит ажратилишида кўмаклашиш эвазига қимматбаҳо телефонни ноқонуний равишда олганликда гумонланмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, “Қўрғонча” маҳалласида фаолият юритувчи ҳоким ёрдамчиси фуқарога тижорат банкларидан бири орқали 150 миллион сўм кредит расмийлаштириб беришга ёрдам беришини билдирган. Бунда у банкдаги танишлари орқали масалани ҳал қилишга ваъда берган.

Ушбу хизмат эвазига ҳоким ёрдамчиси iPhone 17 Pro Max русумидаги телефонни олган. Шундан сўнг у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаш мақсадида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?