Испаниялик жуфтлик қўллари кишанланган ҳолда 101 километр югуриб, рекорд ўрнатди

Испаниялик эр-хотин ноодатий синов орқали Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди. Улар қўллари бир-бирига кишанланган ҳолатда 101 километр масофани югуриб босиб ўтишга муваффақ бўлди.
Жуфтлик ушбу рекордни ўрнатиш учун Испания армиясига тегишли, тоғли ҳудудлардан ўтувчи мураккаб йўналишни танлаган.
Маълумотларга кўра, Жессика Мунёс Парадес полиция ходими, унинг турмуш ўртоғи Пелаё Алварес Ревуэлта эса Испания Фуқаролик гвардиясида хизмат қилади. Касбий фаолияти давомида жисмоний тайёргарликка алоҳида эътибор қаратгани сабабли, бу синов улар учун муайян даражада таниш бўлган.
Бироқ қўлларнинг кишанланган ҳолда югуриш осон кечмаган. Иштирокчилар ҳар бир қадамни бир-бирига мослаштириши, ҳаракат суръатини мувофиқлаштириши ва шеригининг ҳолатини доимий назорат қилиб бориши керак эди. Бу эса нафақат жисмоний чидамлилик, балки ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликни ҳам талаб қилган.
Мусобақада улар билан бирга стартга чиққан кўплаб югурувчилар белгиланган масофани якунлай олмаган. Жессика ва Пелаё эса синовни муваффақиятли тугатиб, рекорд натижани қайд этди.
Жуфтликнинг айтишича, улар бу ташаббус орқали ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фаолиятига эътибор қаратиш, жамоавий ҳамкорлик ва ўзаро ишончнинг аҳамиятини кўрсатишни мақсад қилган. Шунингдек, улар эришган натижаси билан фарзандларига қатъият, сабр-тоқат ва қийинчиликлардан қўрқмаслик борасида ўрнак бўлишни исташган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…