Ҳуррам Султон бу сафар “Мўйнали мантоли Мадонна” бўлиб экранларга қайтади!

1 дақиқа ўқиш0
Ҳуррам Султон бу сафар “Мўйнали мантоли Мадонна” бўлиб экранларга қайтади!

“Муҳташам юз йил” сериалида Ҳуррам Султон образи билан кенг танилган актриса Марям Узерли янги кинолойиҳада бош ролни ижро этади. У турк адабиётининг машҳур асарларидан бири — Сабаҳаттин Алининг “Мўйнали мантоли Мадонна” романи асосида суратга олинадиган фильмда Мария Пудер қиёфасида намоён бўлади.

1943 йилда чоп этилган романдаги Мария Пудер — эркин фикрлайдиган, эҳтиросли ва ёлғизликни бошдан кечираётган аёл. Фильмда унинг Раиф афанди билан кечган мураккаб ва таъсирчан муҳаббат қиссаси ҳикоя қилинади.

Картина Fikri Harika Production ҳамда Saçaklı Film Studios ҳамкорлигида суратга олинади. Режиссёрликни Седат Инжи зиммасига олган бўлса, сценарий Мерт Дикмен томонидан ёзилади.

Фильм тасвирга олиш ишлари Туркия ва Германияда, хусусан, Берлиндаги машҳур Babelsberg киностудиясида олиб борилади.

Ҳозирча Раиф афанди образини қайси актёр ижро этиши номаълум. Мазкур роль учун номзодлар билан музокаралар давом этмоқда.

Марям Узерлининг янги қиёфаси томошабинларда қизиқиш уйғотиши шубҳасиз. Сизнингча, актриса Мария Пудер образини муносиб гавдалантира оладими?

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?