Насиба Абдуллаева "Бари гал" қўшиғи билан машҳур бўлган тожикистонлк қизалоқни кўргани борди (видео)

Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева ижтимоий тармоқларда кенг танилган тожикистонлик қизалоқ Васлидани кўриш учун Тожикистонга борди.
Васлида ижро этган «Бари гал» қўшиғи туширилган видео ижтимоий тармоқларда тез оммалашиб, кўплаб фойдаланувчилар эътиборини тортган эди. Қизалоқнинг тақдири машҳур хонандада ҳам катта қизиқиш уйғотган.
Маҳаллий манбалар хабар беришича, Насиба Абдуллаева 24 август куни Тожикистоннинг Суғд вилоятидаги Зарнисор шаҳарчасига бориб, Васлида ва унинг оила аъзолари билан учрашган.
Учрашув давомида хонанда қизалоқнинг соғлиғи, эҳтиёжлари ва унга қандай ёрдам кўрсатиш мумкинлиги билан қизиққан. Ташриф акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалмоқда.
Изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар Насиба Абдуллаеванинг бу ташаббусини илиқ кутиб олиб, унинг эътибори ва инсонпарварлигини олқишламоқда.






























Изоҳлар 0
…