Томошабинлар қаттиқ танқид қилган машҳур турк сериал юлдузлари

1 дақиқа ўқиш373
Томошабинлар қаттиқ танқид қилган машҳур турк сериал юлдузлари
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Турк сериаллари юлдузлари, миллионлаб мухлислар эътиборини қозонаётган бўлса-да, танқидчилардан қаттиқ танқидлар олмоқда.
  • Айрим актрисаларнинг муваффақияти ташқи кўриниши ёки оилавий алоқалар билан боғлиқ деб ҳисобланмоқда.
  • Масалан, Ҳанде Эрçэл ва Тарıк Эмир Текин каби юлдузлар, танқидчилар томонидан истедодсизликда айбланмоқда.
  • Шунга қарамай, бу актриса ва актерлар янги лойиҳаларда иштирок этишда давом этмоқда ва турк кино оламида энг кўп муҳокама қилинаётган шахслар сифатида қолмоқда.

Турк сериаллари юлдузлари миллионлаб мухлислар меҳрини қозонаётган бир вақтда, уларни истеъдодсизликда айблаётган танқидчилар сони ҳам ортиб бормоқда. Айрим актёр ва актрисалар ташқи кўриниши ёки машҳурлиги орқали оммалашгани айтилса, бошқаларнинг карьераси оилавий алоқалар билан боғланмоқда. Шунга қарамай, бу машҳурлар янги лойиҳаларда қатнашишда давом этиб, турк кино оламининг энг кўп муҳокама қилинаётган юлдузларига айланмоқда.

Ҳанде Эрчел

Томошабинлар қаттиқ танқид қилган машҳур турк сериал юлдузлари

Актрисага халқаро машҳурликни Sen Çal Kapımı сериали олиб келган. Мухлислар уни турк сериалларининг энг ёрқин юлдузларидан бири деб ҳисобласа, танқидчилар Хандени кўпроқ модел ва инфлуэнсер сифатида қабул қилади. Улар актрисани профессионализм ва кўп қирралилик етишмаслигида айблашмоқда.

Таро Эмир Текин

Томошабинлар қаттиқ танқид қилган машҳур турк сериал юлдузлари

28 ёшли актёр 2020 йилда дебют қилган ва қисқа вақт ичида ўнлаб фильм ҳамда сериалларда иштирок этишга улгурган. У “Sadakatsiz”, “Bir Peri Masalı” ва бошқа лойиҳалардаги роллари билан танилган. Бироқ кўпчилик унинг муваффақиятини истеъдод эмас, балки онаси — машҳур актриса ва хонанда Şevval Sam номи билан боғлайди. Танқидчилар унинг ижросини оддий ва таъсирсиз деб баҳоламоқда.

Чағатай Улусой

Томошабинлар қаттиқ танқид қилган машҳур турк сериал юлдузлари

Турк сериаллари мухлисларига яхши таниш бўлган актёр ҳам тез-тез танқидларга учрайди. Айримлар унинг роллари бир хил, мимикаси эса жонсиз эканини таъкидлайди. Шунга қарамай, Чағатай янги сериал ва фильмларда иштирок этишда давом этмоқда ҳамда юқори гонорар олаётган юлдузлардан бири бўлиб қолмоқда.

Каан Йилдирим

Томошабинлар қаттиқ танқид қилган машҳур турк сериал юлдузлари

39 ёшли актёр “Halka”, “Sipahi” ва бошқа сериалларда қатнашган. Илк вақтларда уни истиқболли актёр сифатида баҳолашган бўлса-да, кейинги йилларда иштирок этган сериалларининг эрта якунланиши сабаб танқидлар кучайган. Айрим мухлислар уни етарлича иқтидорга эга эмас деб ҳисобламоқда.

Жемре Байсел

Томошабинлар қаттиқ танқид қилган машҳур турк сериал юлдузлари

Ёш актриса Туркиянинг энг талабгир юлдузларидан бири саналади. У “Senden Daha Güzel”, “Sol Yanım” каби сериалларда иштирок этган. Аммо айрим мухлислар Жемре ролларини чуқур очиб беролмаслиги ва маҳорати устида етарлича ишламаётганини таъкидлайди. Уларга кўра, актрисанинг оммалашувида менежерлар хизмати катта роль ўйнаган.

Шунга қарамай, ушбу юлдузлар турк сериаллари индустриясининг энг машҳур ва энг кўп муҳокама қилинадиган шахслари бўлиб қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?