10:25 / 06.10.2017
9 134

Даврон Кабулов уни исрофгарчиликда айблаганларга ўз услубида жавоб қайтарди

Даврон Кабулов уни исрофгарчиликда айблаганларга ўз услубида жавоб қайтарди
Таниқли бошловчи, шоумен Даврон Кабулов 29 сентябрь куни ота бўлди. Қиз чақалоққа Лутфия деб исм берилди. 4 октябрь куни ота ўз аёли ва қизини туғуруқхонадан олиб чиқди.

Кабуловлар оиласиниг туғуруқхонадан чиқиши ҳақиқий маънода тантанага айланди — ижтимоий тармоқларда эълон қилинган суратларда маросимга Даврон Кабуловнинг кўплаб дўсту биродарлари йиғилгани, хонадон атрофи мультфильм қаҳрамонлари-ю болаларга тўлганини, шунингдек, бир қатор хонандалар микрофон олиб, қўшиқ куйлаганини кўриш мумкин.

Бошловчининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари, шунингдек, унинг дўстлари, ҳамкасблари саҳифаларида унинг учун қувончли бу кун тафсилотлари изчил ёритиб борилди. Кўпчилик, табиийки, Кабуловларни фарзанд билан қутлади. Бироқ, туғуруқхонадан олиб чиқиш маросимини «исрофгарчилик ва дабдабабозлик»ка айлантирилган воқеа деб атаганлар ҳам бўлди.

Даврон Кабулов бундай танқидий фикрларни жавобсиз қолдиргани йўқ. У 5 октябрь куни мурожаат билан чиқиб, «юракни кенгроқ қилишга» ва «одамларга ҳавас билан қарашга» чақирди, деб ёзади Hordiq.uz нашри.

ЯХШИ ТИЛАК БИЛДИРГАН БАРЧАГА КАТТА РАҲМАТ! ТУҒУРУҚХОНАДАН ОЛИБ ЧИҚИШ МАРОСИМИНИ ИСРОФГАРЧИЛИК ВА ДАБДАБАБОЗЛИК СИФАТИДА БАҲОЛАГАНЛАРГА ЭСА ГАПЛАРИМ БОР:

1. ЯРАТГАНГА ШУКР, БИЗНИ ЎҒРИЛИК ҚИЛИБ, БИРОВЛАРНИНГ ДИЛИНИ ОҒРИТИБ, ФИРИБГАРЛИК БИЛАН КУН КЎРУВЧИ (АФЕРИСТ) БАНДАЛАРИДАН ҚИЛМАДИ. ТОПГАН РИЗҚИМИЗНИ ЭСА КАСАЛХОНАГА, ПРОКУРАТУРАГА Ё ҚАРЗГА БОТГАН КУНИМИЗГА, ЗИНО ЁКИ НАША ЧЕКИШГА ЭМАС, МАНА ШУНАҚА ЯХШИ САБАБЛАРГА САРФЛАЙДИГАНЛАРДАН ҚИЛГАНИГА ШУКР!

2. БИРИНЧИ МАРТА ОТА БЎЛСАНГИЗ-У, УЙИНГИЗГА ТЎРТТА ШАР ИЛИБ, АЁЛИНГИЗГА ГУЛДАСТА КЎТАРИБ БОРИШГА ФАРОСАТИНГИЗ ЕТМАСА, СИЗНИ ОРЗУ-ҲАВАСЛИ ИНСОН ДЕБ ҲИСОБЛАМАЙМАН. АММО АЙБЛАМАЙМАН ҲАМ. ЧУНКИ СИЗ ПУЛНИ ҚАНДАЙ САРФЛАШИНГИЗНИ МУҲОКАМА ҚИЛИШГА МЕНИНГ ҲАҚҚИМ ЙЎҚ. МЕНИ ҲОЛАТИМДА СИЗ ҲАҚЛИ ЭМАССИЗ.

3. ПРЕЗИДЕНТ ОРТИҚЧА МАРОСИМЛАРДАН ТИЙИЛИШГА ЧАҚИРЯПТИ. ДАВЛАТ РАҲБАРИНИНГ ОРҚАСИДАН ЭРГАШАДИГАН ФУҚАРО СИФАТИДА БЕШИК ТЎЙНИ БЕКОР ҚИЛДИРДИМ. СИЗ НИМАНИ БЕКОР ҚИЛДИНГИЗ, МЕНГА ҚИЗИҚ?

4. ШУ ПАЙТГАЧА БИРОР ДЎСТИМ ФАРЗАНДЛИ БЎЛСА (РИЁГА КИРМАСИН), Ё МАШИНАСИНИ ГАПЛАШИБ БЕРГАНМАН, Ё УЙИНИ БЕЗАТИШДА ҚАТНАШГАНМАН, ҲЕЧ БЎЛМАСА ФОТОГРАФИНИ СУЮНЧИ СИФАТИДА ЖЎНАТГАНМАН. ЎРТОҚЛАРИМНИНГ ЭСИДАН ЧИҚМАГАН ЭКАН, БИРИ ШАРЧИ БИЛАН КЕЛДИ, ИККИНЧИСИ МАШИНА ЮБОРДИ, БИТТАСИ ГУЛНИ ҲАЛ КИЛСА, БОШҚАСИ 10 ТА МУЛЬТФИЛЬМ ҚАҲРАМОНИ ЮБОРИБДИ. МАРД БЎЛИБ АЙТИНГ, ЎРНИМДА БЎЛСАНГИЗ ҚАЙ БИРИНИ ҲУРМАТСИЗЛИК ҚИЛИБ ОРТГА ҚАЙТАРИБ ЮБОРАРДИНГИЗ? ХАРАЖАТЛАРИМНИ БИРОВГА ГАПИРИБ ЎРГАНМАГАНМАН, ЛЕКИН БУ ГАЛ ПУЛ САРФЛАШИМГА ДЕЯРЛИ ҚЎЙИШМАДИ.

5. ШАҲЗОДА Ё ДИЛСЎЗНИНГ ҚЎШИҚ КУЙЛАГАНИ ҒАШИНГИЗНИ КЕЛТИРГАНДИР БАЛКИ? СЕЗИБ ТУРИБСИЗ-КУ ПУЛ УЧУН КЕЛИШМАГАНИНИ — ҲАМКАСБ СИФАТИДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГАНИНИ. ЯНА БИР МАРТА РАҲМАТ УЛАРГА!

ҚАНИ ДАБДАБА? ҚАЕРДА ИСРОФГАРЧИЛИК?

АЛЛОҲ ҲАР БИРИМИЗНИНГ ХОНАДОНИМИЗГА ҚУВОНЧЛИ КУНЛАРНИ БЕРАВЕРСИН!

P.S. ҲА, ДАРВОҚЕ, ЮРАКНИ КЕНГ ҚИЛИНГ, ОДАМЛАРГА ҲАВАС БИЛАН ҚАРАБ КЎРИНГ. БАЛКИ СИЗНИНГ ҲАЁТИНГИЗДА ҲАМ НИМАДИР ЯХШИ ТАРАФГА ЎЗГАРАР. ИЛИҚ НИЯТЛАРИ БИЛАН СИЙЛАГАНЛАРГА ЭСА ЯНА БИР БОР ТАШАККУР!

ДАВРОН КАБУЛОВ, БОШЛОВЧИ, ШОУМЕН

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Даврон Кабулов уни исрофгарчиликда айблаганларга ўз услубида жавоб қайтарди