Халқ концертлар ва гастроллар артистларга яхши даромад келтиради деб ўйлайди. Тўғри, аммо артистларнинг ҳаммаси ҳам концертдан мўмай даромад ола билмайди. Оладиганлар бармоқ билан санарли. Хўш, нега? Биринчидан, «Истиқлол» саройининг ўзини олсак, зални бир кун ижарага олиш нархи 12-14 миллион сўмни ташкил этади. Бундан ташқари машшоқлар, режиссёр, декорация, саҳна монитори, овоз режиссёри ва ҳоказоларга кетадиган харажатларни ўзингиз ҳисоблаб олаверинг. Шундай экан, ҳозирги кунда концертдан мўмай даромад олиш жуда қийин масала.
Шунинг учун санъаткорларнинг асосий даромади тўйлар, туғилган кунлар, базм ва шунга ўхшаш тантаналардан келиб тушади. Санъаткор қанча машҳур бўлса, даромади ҳам шунча кўпроқ бўлади. Айни кунда халқ севиб қўшиқларини тинглайдиган санъаткорлар сифатида Шаҳзода, Райҳон, Шоҳруҳхон, Лола, Улуғбек Раҳматуллаев, Муниса Ризаева, «Шаҳзод» гуруҳи, Зиёданинг номи эътироф этиляпти. Улар бир кунда тўрттадан саккизтагача жойга қўшиқ айтиш учун бирровга бориб келишади. Гонорар нечта қўшиқ айтишига қараб белгиланади. Артистларнинг шундай тоифадагилари борки, улар телевидение орқали намойиш этилмайди, клип суратга олишмайди, концерт ҳам беришмайди. Фақат халқнинг яхши кунларида хизмат қилиб тирикчилик қилишади. Улар оладиган гонорар 1 дан 3 миллион сўмгачани ташкил этади.
Мана, кўп йиллик танаффусдан сўнг республика халқ артисткаси Юлдуз Усмонова яна мухлислари бағрига қайтди. Ўзбек эстрадасининг Примадоннасининг яхши кунлардаги хизмати 12,8 миллион туради.
«DJ Piligrim» тахаллуси билан ижод қилувчи Илҳом Юлчиев бир чиқиши учун 10 миллион сўм ҳақ олади.
Машҳур бастакор ва хонанда, «Ялла» эстрада гуруҳи асосчиси Фарруҳ Зокиров… Бу санъаткор ҳақида йиллаб гапириш мумкин. У қўшиқ бошлаганда, афсона ва эртаклар оламига кириб қолгандек бўлади одам. Фарруҳ ака мисол учун олганда, биргина «Чойхона» қўшиғини жонли ижро этиши учун 9,6 миллион сўм олади.
Ўзбекистон миллий эстрадаси булбули дея эътироф этилаётган хонанда, халқ артисти Озодбек Назарбековнинг тўй ёки шу каби тантанада хизмат қилиб бериши тантана эгаси учун 9 миллион сўмга тушади.
Таниқли хонанда, актриса Лола Йўлдошева ажойиб овоз соҳибаси ва иродаси кучли аёл. Хизмати учун Лола 6,5 миллион сўм миқдорида ҳақ оларкан.
Шаҳзода ўзида шарқона тафаккур, қалб гармониясини мужассам этган. Шу кунга қадар минглаб мухлисларнинг қалбидан чуқур жой олиб улгурган. Хонандани яхши кунларда қўшиқ айттириш учун 5,1 миллион сўм керак бўлади.
Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган артистка Райҳон ўзининг «Турналар» хит қўшиғи орқали ҳам барча қўшиқ ишқибозларининг қалбини ларзага келтира олган. Унинг тантаналардаги хизмати 5,1 миллион сўм миқдорида баҳоланади.
Республикада хизмат кўрсатган артист, ёшларнинг кумири Улуғбек Раҳматуллаевнинг хизматиучун оладиган гонорари 4 миллион сўмга тенг.
Энди актёрларимизнинг гонорарлари билан ҳам қизиқиб кўрсак фойдадан холи бўлмасди.
Улуғбек Қодиров шу кунга қадар 30 га яқин фильмларда роллар ижро этишга улгурди. У битта фильмда рол ўйнаши учун 21 миллион сўм гонорар олади.
Алишер Узоқов «Уйланиш» фильмидаги роли билан барчага таниш. У битта фильмда суратга тушиш учун 12 миллион сўм гонорар олади.
Адиз Ражабов. Бухоролик бу ажойиб йигит кино оламида ўз ўрнига эга. Актёрнинг фильмдаги роли учун оладиган гонорари 12 миллион сўмни ташкил этади.
Дилноза Кубаева кинотанқидчилар томонидан энг истеъдодли актриса сифатида юқори баҳоланади. Унинг ҳар бир фильмдаги роли учун оладиган гонорари 12 миллион сўм.
Манба: kommersant. uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди