date
views 13 196

Қизиқчи Аваз Охун ўз концертида нима учун фонограммадан фойдаланишини тушунтирди

Қизиқчи Аваз Охун ўз концертида нима учун фонограммадан фойдаланишини тушунтирди

Қизиқчи Аваз Охуннинг «Истиқлол» санъат саройида ташкил этиладиган «Ўзимизнинг гаплар» номли бўлажак концерт дастурида фонограммадан фойдаланилади. Бу ҳақда «7х7» газетаси'га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Газета мухбирининг: «Хонандаларнинг фонограммадан фойдаланишини тушуниш мумкин, аммо қизиқчиларга ҳам фонограмма керакми?», — деган саволига Аваз Охун шундай жавоб берди: «Айтайлик, Аваз Охун деб мени таништирган пайт қуруқ чиқиб келмайман-ку. Ана ўшанда бирор мусиқа қўйилади. Шу мусиқа учун ҳам «фонограммада ижро этилади», деб эълон қилиниши керак».

Аваз Охуннинг айтишича, аслида қизиқчиликни фонограмма қилиб бўлмайди. «Гапларни олдиндан ёзиб олсам-да, қўйсам, томошабин мазза қилиб куладиган пайт фонограмма кутиб туролмайди — гапириб кетаверади. Ёки шу ерда мухлис келади, деб тўхталиш қилган бўлсам, [ҳеч ким кулмаса], диск [давомини] ўқиб юборолмайди», — дея қўшимча қилди қизиқчи.

Аваз Охун интервью давомида марҳум қизиқчи Ҳожибой Тожиевнинг «бир-иккита гапларидан фойдаланиши»ни, унга тўлиқ тақлид қилмаслигини маълум қилди, шунингдек, бошқа бир таниқли қизиқчи — Мирзабек Холмедов билан муносабатлари ёмонлашгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Қизиқчи Аваз Охун ўз концертида нима учун фонограммадан фойдаланишини тушунтирди