16:50 / 05.03.2018
7 993

Озода Нурсаидованинг қўшиғини талашиб икки озарбайжонлик хонанда судлашмоқда

Озода Нурсаидованинг қўшиғини талашиб икки озарбайжонлик хонанда судлашмоқда
Сўнгги марта 2006 йилда «Истиқлол»да куйлаган эстрадамизнинг ёрқин вакиласи Озода Нурсаидованинг 1 апрель куни Истанбулда бўлиб ўтадиган концерти тўғрисида маълум қилган эдик.

Қўшиқлари инсоний дард, муҳаббат билан йўғрилган хонанданинг қўшиқларини сўнгги пайтлар хориж эстрадаси вакиллари, хусусан, машҳур ва афсонавий Гугушдан тортиб то тожик ва озарбайжон хонандаларигача бесўроқ қайта ўз талқинда куйлаётгани кундан-кунга кўпаймоқда. Бу тўғрида Sayyod маълум қилди.

Энг қизиғи, Озарбайжонлик икки хонанда Озоданинг 2002-йил куйлаган «Бевафо» қўшиғини бирин-кетин Озодадан рухсат олмай куйлашган. Бировнинг қўшиғини куйлаганликлари етмагандек, яна бир-бири билан мазкур қўшиқ муаллифлигини талашиб, судга беришгача боришган.

Мазкур ҳолатдан хабар топган Озода Нурсаидова воқеага муносабат билдириб, хориж эстрада хонандаларини ҳақиқатгўй бўлишга чақирди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озода Нурсаидованинг қўшиғини талашиб икки озарбайжонлик хонанда судлашмоқда