“Ипподром” бозоридаги айрим савдо блоклари электрдан узилди

1 дақиқа ўқиш75
“Ипподром” бозоридаги айрим савдо блоклари электрдан узилди

25 сентябрь куни Тошкентдаги Чилонзор буюм бозорининг “Ипподром” номи билан танилган ҳудудидаги айрим савдо блокларида электр таъминоти тўхтатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси маълум қилди.

Қайд этилишича, бозор ҳудудида Тошкент шаҳар ФВББ мутахассислари томонидан текширув ўтказилиб, ёнғин хавфсизлиги талабларининг бир қатор жиддий бузилишлари аниқланган. Мазкур камчиликлар одамларнинг ҳаёти ва саломатлигига хавф туғдириши мумкинлиги қайд этилган.

Маълум қилинишича, савдо блокларининг электр тармоғидан қисман узилиши суд қарори асосида амалга оширилган.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, аниқланган камчиликлар тўлиқ бартараф этилгач, савдо блокларида электр таъминоти қайта тикланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?