18:48 / 10.05.2018
6 804

Райҳонга нима учун Америкага чиқишга рухсат берилмади? (фото)

Райҳонга нима учун Америкага чиқишга рухсат берилмади? (фото)
Хабарингиз бор 12 май, Американинг Нью-Йорк штатида ўзбек эстрадасининг бир неча машҳур хонандалари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтиши керак эди...

Унда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Зиёда Қобилова, Райҳон Ғаниева ва хонанда Шохруҳхон иштирок этиши эълон қилинган.
Кеча, Райҳон ўзининг инстаграмдаги саҳифасида бу концертда қатнаша олмаслигини маълум қилди.

“Минг афсуски, Америка элчихонаси менга виза беришмади. 2009 йил Америкага борганимда, у ердаги ҳамюртларимиз мендан қўшиқ куйлаб беришимни илтимос қилишганда, рози бўлган эдим. Бепул. Аслида, бундай бепул хизматларни ҳам аввалдан огоҳлантириб, элчихонадан “иш юзасидан олинадиган виза” билан четга чиқиш керак экан.

Ўша пайт, Ватандошларимизни илтимосини рад этмаслик учун қилган ҳаракатимизни ноқонуний, деб баҳолашиб, бу йил менга виза беришмади.

Шунинг учун ҳам 12 май концертда мен бўлмайман. Зиёда ва Шохруҳхонга эса омад тилайман", - дейди Райҳон.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Райҳонга нима учун Америкага чиқишга рухсат берилмади? (фото)