20:26 / 28.05.2018
4 960

«Песни» лойиҳасида иштирок этаётган ўзбекистонлик қўшиқчи Егор Крид билан дуэт куйлаб, финалга йўл олди (видео)

«Песни» лойиҳасида иштирок этаётган ўзбекистонлик қўшиқчи Егор Крид билан дуэт куйлаб, финалга йўл олди (видео)
Ўзбекистонлик ёш актёр, қўшиқчи ва собиқ фелдшер Олег Терновой Россиянинг «TNT» телеканалидаги «Песни» («Қўшиқлар») шоусида финалга йўл олди, деб хабар беради «Daryo».

Terry ўзининг навбатдаги чиқишида Егор Крид билан қўшиқ ижро этди.

«Песни» лойиҳасида Олег Терновой Тиматининг жамоаси таркибида иштирок этмоқда. Аввалроқ, у саҳнага «Домофон» қўшиғи билан чиққан эди, бир неча кундан сўнг, мазкур қўшиқ Россиядаги iTunes рейтинги етакчисига айланганди.

Олег Терновой ҳозирда Санъат ва маданият институтининг сўнгги босқичида ўқийди, параллел тарзда Ўзбекистондаги рус академик драма театрида бир нечта ролларни ўйнайди. Бунгача у «тез ёрдам»да оддий фелдшер бўлиб ишлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Песни» лойиҳасида иштирок этаётган ўзбекистонлик қўшиқчи Егор Крид билан дуэт куйлаб, финалга йўл олди (видео)