«Агар омад келмаса, машҳур бўлиш осон эмас» деган гапларни кўп эшитамиз. Қаҳрамонимиз Бунёдбек Саидовга машҳурлик тез келди, деб айтолмаймиз, аммо у омадли! Сал кам 15 йилдан буён ижод қилаётган хонанда билан эса қисқа саволларга жавоб олиш орқали яқинроқдан танишамиз.
— Нимадан кўпроқ афсусланасиз?
— Мактабда инглиз тилини яхши ўзлаштирмаганимдан.
— Болаларингизнинг қайси илтимосини бажара олмаяпсиз?
— Ўғлим машиналарга жуда қизиқади. Ўйинчоқ машиналарининг янгиларини олиб бераман дегандим, вақтим бўлмаяпти.
— Оила қуришдан олдин «Мен излаган аёл шу» деган қарорга келишингизга нима сабаб бўлган?
— Рафиқам — холамнинг қизи. Унинг овқатларни ширин тайёрлашини олдиндан билардим. Эркак кишининг кўнглига ошқозон орқали йўл топса бўлади, деганлари ростга ўхшайди, оила қурдик.
— Тўйингиз тантанасининг видеотасвирини кўрганингизда қайси кадрларни қайта ва қайта томоша қиласиз?
— Тўғрисини айтсам, тўйимни видеотасмада тўлиқ кўрмаганман. Қайсидир лавҳаларини томоша қилганман, холос. Сабаби вақтим йўқлигида бўлса керак.
— Сиз учун иқтисод ва санъатни боғлаб турувчи сабаблар?
— Иқтисод йўналиши бўйича ўқиганман, фаолиятим эса санъат соҳасида. Бугунги кунда санъатни иқтисодсиз тасаввур этиб бўлмайди. Бу бизнинг соҳада пул ҳамма нарсани ҳал қилади деган эмас, лекин ижод қилиш, уни халққа тақдим этишнинг ҳам ўзига яраша харажатлари бор.
— «Лўппи-лўппи» қўшиғингизнинг оммалашиб кетишига 3 сабаб?
— Мазкур қўшиғимнинг бу даражада машҳур бўлишини ўзим ҳам кутмагандим. Чунки бошқа қўшиқларимга нисбатан, ҳатто, камроқ эътибор билан ишланганди. Оммалашишининг биринчи ва энг асосий сабаби бу омад бўлса керак. Иккинчидан, дўмбоқ қиз-аёлларимизга қўшиқ сўзлари жуда ёққан. Учинчидан эса, қўшиқнинг биринчи талқини жонли ижродан ёзиб олинган эди. Яъни уни тадбирларнинг бирида мухлислар билан мулоқот қилиб куйлаганман. Самимийлик билан ижро этилгани тингловчига манзур бўлган, назаримда...
— Ота-онангиздан нима сабаб тарсаки еганингизни эслай оласизми?
— Тўғрисини айтсам, ёлғиз ўғил бўлганим учун эрка эдим. Аммо тантиқ ёки гапга кирмайдиган бола бўлмаганман. Ҳозиргига нисбатан а-а-анча босиқ бола эдим.
— Режиссёрлардан кинога таклиф тушса, бу йўналишни қай даражада эплай оламан, деб ўйлайсиз?
— Таклифлар бўлган. Эплолмасам-чи, деган қўрқув сабаб вақтим йўқлигини баҳона қилиб рад жавобини бериб келаяпман. Хоразмликлар яхши билишади, ўзимизда суратга олинган бир-икки фильмларда кўриниш бергандим. Менимча, ёмон чиқмаган. Аммо бутун Республика кўрадиган картиналарда суратга тушишдан чўчийман.
— Нега пойтахтда ижод қилмайсиз?
— Ота-онам, оилам Хоразмда. Қолаверса, минглаб тингловчиларимни соғинтириб шаҳри азимга келишим қийин.
— Бунёд ва Ромеонинг ўхшаш томонлари борми?
— Ҳа, мен ҳам бу машҳур қаҳрамон каби романтик ва муҳаббатимга содиқман!
Алия суҳбатлашди.
Манба: Darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади