09:26 / 08.08.2018
5 144

Майкл Жексон вафотидан 9 йил ўтиб, унинг янги клипи тақдим этилди (видео)

Майкл Жексон вафотидан 9 йил ўтиб, унинг янги клипи тақдим этилди (видео)
Жорий йилнинг 3 август санасида поп-мусиқа қироли, марҳум Майкл Жексоннинг YouTube’даги расмий каналида унинг Behind the Mask («Ниқоб ортида») қўшиғига ишланган клип тақдим этилди, деб хабар беради Дарё.

Маълумот учун Майк Жексон вафотига яқинда 9 йил тўлди (2009 йил, 25 июнда вафот этган). Янги клипнинг тақдим қилиниши эса унинг мухлислари учун кутилмаган воқеага айланди.

Қўшиқ аввалига муаллифлик ҳуқуқи сабаб тақдим қилинмаган. Чунки бу тарона япон гуруҳи Yellow Magic Orchestra қўшиғининг ковер кўриниши бўлганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)