date
views 3 666

Усмон Азим: "Бахшилардан ёзиб олинмаган халқ достонлари унутилмоқда"

Усмон Азим: "Бахшилардан ёзиб олинмаган халқ достонлари унутилмоқда"
3 ноябрь куни Термиз давлат университетида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим бахшилардан ёзиб олинмаган халқ достонлари унутилиб кетаётгани ҳаыида гапириб ўтди.

“Деҳқонобод томонда жуда талантли бахшилар бор. Улар айтадиган достонлар ҳалигача ёзиб олинмаган. “Алпомиш” достонининг бошқача версиясини эшитдим. Агар достонлар ёзиб олиниб китоб қилиб чиқарилмаса ўзбек фолклорининг бир қисми ерга сочиб юборилган бўлади. Фолклор шу халқнинг бойлиги”, – деди Усмон Азим.

Учрашувда университет талабалари ва ижодкор ёшлар иштирок этди.

Маълумот учун: 2000 йили Усмон Азим сценарийси асосида икки қисмдан иборат "Алпомиш" бадиий филми суратга олинган. "Алпомиш" достонининг киноталқини учун муаллиф Бухорода ўтказилган кинофестивалда махсус мукофотни қўлга киритган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Усмон Азим: "Бахшилардан ёзиб олинмаган халқ достонлари унутилмоқда"