14:00 / 18.11.2018
8 594

Малика Авазова халқаро театр фестивалида “Энг яхши аёл роли учун” номинацияси ғолиби бўлди

Малика Авазова халқаро театр фестивалида “Энг яхши аёл роли учун” номинацияси ғолиби бўлди
Ўзбекистон давлат драма театри актрисаси Малика Авазова Қирғизистондаги “Айтматов жана театр” (Айтматов ва театр) халқаро театр фестивалида "Энг яхши аёл роли учун" номинациясида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Turon24 маълум қилди.

"Биз жуда хурсандмиз. Театримизнинг иқтидорли актрисаси Малика Авазова "Энг яхши аёл роли учун" номинациясида ғолиб деб топилди. Актриса бу мукофотга режиссёр Ғофир Мардоновнинг "Жамила" спектаклидаги Жамила роли учун совриндор дея эътироф этилди. Ҳозир Қирғизистон опера ва балет театри биносида "Айтматов жана театр" (Айтматов ва театр) халқаро театр фестивали якуний қисми, тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда. Яна бир қувончли воқеа тақдирлаш маросимида намойиш этилаётган театрлаштирилган концерт дастурида Ўзбекистон давлат драма театри актёри Камолиддин Раҳмонов ўз қўшиқлари билан иштирок этмоқда. Умуман олганда жамоамиз эришган ютуқ таҳсинга лойиқ. Халқаро фестивал доирасида Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон, Россия мамлакатлари Чингиз Айтматов асарлари асосида саҳналаштирилган спектакллари билан иштирок этишди", - деди Сардор Мансуров Turon24 мухбири билан суҳбатда.

Ушбу фестивал Чингиз Айтматовнинг 90 йиллиги муносабати билан 12-17 ноябрь кунлари Бишкек шаҳрида ташкил этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Малика Авазова халқаро театр фестивалида “Энг яхши аёл роли учун” номинацияси ғолиби бўлди