
“Сарвқомат дилбарим” картинаси Туркиянинг тўртта шаҳрида намойиш этилади.
Ўзбекистон ва Қирғизистон киночиларининг қўшма лойиҳаси асосида суратга олинган “Сарвқомат дилбарим” фильми 22-23 декабрь кунлари Истанбул шаҳрида, 24 декабрь куни Кастамўйин, 25 декабрь куни Анқара ва 27 декабрь куни Анталия шаҳарларида кўрсатилиши режалаштирилган.
Чингиз Айтматов асари асосида экранлаштирилган картина режиссёри Сарвар Каримов. Фильм сценарийини қирғиз драматурги Керез Зарликова ёзган. Бош ролларни ўзбек актёрларидан Адиз Ражабов, Улуғбек Қодиров ва қирғиз актрисалари Мадина Талипбек ва Элина Айбайлар ижро этган.
Фильмда Асал образини ижро этган қирғизистонлик актриса Мадина Талипбек 27-30 ноябрь кунлари Тошкентда ўтказилган "Prologue" IV халқаро кинофестивалида “Энг яхши актриса” номинацияси ғолиби деб топилган.
Фильмнинг Туркиядаги намойиши “DANpro” киностудияси ва “Kyrgyz Youth” клуби ташаббуси билан ташкил этилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар