00:35 / 04.03.2019
12 815

Юлдуз Турдиева: Озодбек Назарбековнинг танбеҳларидан йиғлагани ҳақида (видео)

Юлдуз Турдиева: Озодбек Назарбековнинг танбеҳларидан йиғлагани ҳақида (видео)
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиеванинг альбом тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда меҳмон бўлган журналист Феруз Муҳаммад Юлдуз Турдиева билан суҳбатлашди.

Суҳбат давомида Юлдуз Турдиева Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековдан кўп бора танбеҳ эшитгани ҳақида гапириб берди.

Дангасалик қилганимда, Озод акадан танбеҳ эшитганимда кўп давраларда йиғлардим. Тўйма-тўй юрганимда, хизматлар билан банд бўлганимда ижод қилаяпман деб ўйлаган эканман, аслида ундай эмас экан. Озодбек Назарбеков менга ‘жуда ҳам дангасасан, жуда-жуда дангасасан, ўз устингда ишламайсан, изланмайсан, китоб ўқимайсан, нутқ йўқ, нол’ деб танбеҳ берардилар. ‘Йўқ, менинг мухлисларим кўп, мен қаердадир қўшиқ айтсам олқишлашади, унақа эмас Озод ака, менда ҳам юрак бор, шунча давлатлар, Франция, Исроил, АҚШ каби 30 дан ортиқ давлатларда концертлар қўйганман, унақа деманг менга’, деб ўзимни оқлаган бўлардим. Озодбек Назарбеков ‘Она мен келдим дегин’, ‘Топа олмайман’ каби қўшиқларни танлашимда ва бошқа ҳар бир қўшиқ куйлаганимда ‘айт, ‘Оҳ кимга ёмон’ни ҳам айт, дея менга қўшиқларидан илинар эдилар. ‘Юлдуз сендаги овоз билан кўп иш қилса бўлади, буни билган билади’, дея кўп бора айтганлар.

Юлдуз Турдиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдуз Турдиева: Озодбек Назарбековнинг танбеҳларидан йиғлагани ҳақида (видео)