
2015 йилнинг 22 декабрида Тошкентдаги “Наврўз” ресторанида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг янги “Мен сен билан қироличаман” альбоми тақдимоти бўлиб ўтгани ҳақида маълум қилган эдик, деб хабар бермоқда Kun.uz сайти.
Discovery компанияси томонидан тайёрланган альбом Юлдуз Усмонованинг 60-мусиқий альбоми бўлиб, ундан 18 та қўшиқ жой эгаллаган.
Янги тароналар ичида “Самарқанд” қўшиғи кўпчилик учун ўзига хос ва ёрқин қўшиқ сифатида қабул қилиниши мумкин. Бу қўшиқда у Самарқанд заминидан етишиб чиққан замона қаҳрамонини тараннум этади.
Кўрсатиб бердингиз келажак йўлин,
Ёритиб маърифат чироғи билан.
Жоҳиллар ёққанда уруш оловин,
Енгдингиз тафаккур улови билан.
Етишдик сиз сабаб эркин ҳаётга,
Буюк келажак ҳам эмасдир олис.
Озод Ўзбекистон қайтмагай ортга,
Бошида бор экан Темурий ворис.
Қуйида эътиборингизга "Самарқанд" қўшиғини тақдим этамиз.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар