date
views 4 468

“Ўзбеккино” суратга олинаётган 3 та фильм учун 17 млрд. сўм маблағ ажратди

“Ўзбеккино” суратга олинаётган 3 та фильм учун 17 млрд. сўм маблағ ажратди
Зарафшон” концерт залининг Медиа ҳоллида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ҳамкорлигида “Миллий кинематографияни ривожлантириш чора-тадбирлари натижадорлиги ва навбатдаги устувор вазифалар” бўйича кинофорум бўлиб ўтмоқда.

Агентлик Бош директори Фирдавс Абдухолиқовнинг айтишича, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинаётган “Илҳақ”, “Ибрат” ва “101-рейс” фильмлари ва бошқа кино маҳсулотлари учун 17 млрд. сўм, ёш кино ижодкорлар учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида тегишли моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун – 600 млн. сўм ажратилиши белгиланган.

2020 йилда реконструкция учун Инвестиция дастурига “Алишер Навоий номидаги кино саройи” ДУК, “Республика кинопрокат маркази” ДУК, “Дўрмон” киноижодкорлар уйи” ДУК, “Қорақалпоқфильм” ДУК сингари иншоотлар киритилган.

Инвестиция дастурига киритилган объектларни реконструкция қилиш учун 20 млрд сўм ажратилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Ўзбеккино” суратга олинаётган 3 та фильм учун 17 млрд. сўм маблағ ажратди