23:57 / 20.01.2020
4 974

Ёдгор Саъдиев: «Шифокорлар бир асраб қолишган»

Ёдгор Саъдиев: «Шифокорлар бир асраб қолишган»
Фото: «Дарё»
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев «Дарё» интернет-нашри учун интервью берди. Ёдгор Саъдиев суҳбат давомида 65 ёшидан буён юрак билан боғлиқ касаллик билан курашиб келаётгани, юрагига бир неча маротаба стент қўйишгани ҳақида гапириб берди.

- Бу нарсани айтишнинг ҳожати йўқ эди-ю, майли, энди айтаман. Мени шифокорлар бир асраб қолишган. Бу 65 ёшга тўлишим арафасида бўлган. ‘Жигарбандим’ фильми съёмкасидан кейин суратга олиш жараёни пайтида бўлган эди. Кейин текширтирсак, каранаграфия қилдиргандик, шунда стент қўйиш керак дейишганди, ўшанда туғилган кунимдан 4-5 кун олдин ўшани қўйиб қутқариб ҳам қолинди деса ҳам бўлади.

Ҳозирги медицина шунчалик ривожланганки, илгари одамларда бу нарса бўлмаган. Томирларда қон ўтиши ёмонлашгандан кейин, қон ўтиши 100% бўлмаган, 40—30% бўлгандан кейин у инфаркга олиб келади.

Ҳозирги тиббиёт шу нарсаларни жой-жойига қўйиб, Аллоҳга беадад шукр, бу орқали қанча одамлар даво топяпти ва ҳаёти давом этмоқда. Менда ҳам худди шунақа бўлган. Кейин яна бир марта бўлди. У энди раҳматли келинойингиз вафотидан бир ойдан сўнг бўлиб, кейин яна бир марта қўйилди. Бу йилни 2019 йилни бошида яна битта ўтказгандик, яна битта қўйилди.

Бу, ‘мана энди Ёдгор Саъдиев анча етилиб қолди’, дегани эмас, йўқ. Мен ҳатто йигирматалаб ҳам стенти бор одамларни биламан, меҳнат қилиб юришибди, хизмат қилиб юришибди. Шунинг учун бу нарсалар озгина қон - томирлари билан боғлиқ бўлган нарсалар. Бу ҳам ўтиб кетди Худога шукр. Керак бўлса яна қўйдирамиз. Бунинг ҳеч қўрқинчли жойи йўқ. Ҳозирда биздаги шифокорлар ҳам бу нарсани устаси бўлиб кетишган. Илгари Ҳиндистон, Москвага бориларди. Ҳозир мана Ўзбекистонимизни кўриб турибсиз.

Охирги 3 йилда янада ривожланди. Президентимизнинг ҳам энг катта эътибори тиббиёт соҳасига бўлди. Чунки бу инсонларнинг соғлиғи, Ўзбекистон фуқароларининг соғлиғи билан боғлиқлиги учун Президентимизнинг ҳам эътибори, қарорлари чиқариляпти. Бу масалада жиддий ва мукаммал шу нарсани ривожлантириш учун қарорлар чиқарилди ва ёрдам бериляпти. Беадад шукр, бундан қўрқиш керак эмас
, - дейди Ёдгор Саъдиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ёдгор Саъдиев: «Шифокорлар бир асраб қолишган»