23:23 / 28.01.2020
4 276

«Ўзбекконцерт» Филипп Киркоровнинг раққосалари кийимларига нега муносабат билдирмаган эди?

«Ўзбекконцерт» Филипп Киркоровнинг раққосалари кийимларига нега муносабат билдирмаган эди?
«Ўзбекконцерт»да ёшлар билан ижодий учрашув ҳамда матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжуманида «Ўзбекконцерт» раҳбари Одилжон Абдуқаҳҳоров интервью берди.

Одилжон Абдуқаҳҳоров суҳбат давомида Филипп Киркоровнинг Тошкентда бўлиб ўтган концертидаги раққосаларнинг кийимлари ижтимоий тармоқларда танқидлар остида қолгани, аммо бу ҳолатга «Ўзбекконцерт» изоҳ бермагани сабабини қуйидагича изоҳлади.

- Ушбу ҳолат бўйича ‘Ўзбекконцерт’ давлат муассасаси эмас, балки Маданият вазирлиги муносабат билдирди. Яна бир қизиқарли томони шундаки, агар эътибор берган бўлсангиз, Филипп Киркоровнинг концертида саҳнадаги раққосаларнинг кийимларига жамоатчилик томонидан жуда катта эътирозлар билдирилди.

Айнан шу эътирозлардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан муносабат билдирилганида, ўша билдирилган муносабатга ‘нимага энди буни назорат қилиш керак?’, мазмунида эътирозлар бўлди.

Жамоатчиликнинг айрим қисми бу нарсани қораласа, бошқа қисми бу ҳолатни қўллаб-қувватламоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, биз барчасининг ўрта меъёрини олиб, икки томонга ҳам ёқадиган концертлар ташкил қилишга ҳаракат қилмоқдамиз
, - дейди Одилжон Абдуқаҳҳоров.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Ўзбекконцерт» Филипп Киркоровнинг раққосалари кийимларига нега муносабат билдирмаган эди?