
Ўзбек санъаткорлари ва спортчилари карантин вақтида мухлисларини зериктирмасликка ҳаракат қилмоқда. 8 апрель куни улар ўзларининг Instagram’даги саҳифаларида турли хил қизиқ видео ва фото постлар жойлади.
Фазлиддин Ғойибназаров шифокорларни бугунги кун қаҳрамонлари деб атаб, уларга миннатдорчилик билдириб, видео лавҳа жойлади.
Хонанда Райҳон карантин вақтида хизмат қилиб юрган барчага миннатдорчилик билдирди.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Юлдуз Усмонова маданият вазири Озодбек Назарбеков томонидан куйланган «Гўзал ҳаёт» таронасини саҳифасига жойлади. Озодбек Назарбеков хонандага бу учун миннатдорчилик билдирди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева «Севимли» каналда жонли ижрода концерт беришини маълум қилиб, видео пост жойлади.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев анча йиллар олдин куйлаган «Қайтар дунё дейдилар» деб номланган қўшиғини бугун жойлади.
Бугун дуэт бўлиб куйланган қўшиқ ва клиплар премьера қилинадиган кун бўлди. Муниса Ризаева ҳамда Ямин Банд «Армон» деб номланган видеоклипини премьера қилди.
Али Отажонов ҳамда Дилмурод Султонов эса «Дили бошқа» деб номланган қўшиқни премьера қилди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар