18:30 / 29.07.2020
8 080

«Қалпоқ»даги Алфия — Барно Тешабоева татар кампир образининг яратилиш тарихини сўзлаб берди

«Қалпоқ»даги Алфия — Барно Тешабоева татар кампир образининг яратилиш тарихини сўзлаб берди
Фото: YouTube
«Қалпоқ» ҳажвий кўрсатувида татар кампир Алфия образини яратган актриса Барно Тешабоева MY5 телеканалининг «Омон-омон» кўрсатувида меҳмон бўлди ҳамда образнинг яратилиш тарихи ҳақида сўзлаб берди.

«Ўзим асли ўзбекман. Маҳалламизда татар кампирлар бўларди. Образни ўша кампирларни кузатган ҳолда яратганман.
Биз ‘Қалпоқ’ ижодкорлари билан институтда бир вақтда ўқиганмиз. 1989 йилда Алфия кампир институт саҳнасига чиққан. Ўша пайтда мени кўришган ҳамда ‘Қалпоқ’ гуруҳи очилганидан сўнг чақиришган. Кейин бориб Алфияни ўйнаб чиққанман
», — дейди Барно Тешабоева.

Актриса ёш бўлса-да, кампир ролини ўйнашдан чўчимаслигини ҳам айтиб ўтди.

«Шу институтга келгунимча шунақа ролларни ўйнайман, деб келганман. Ҳеч қачон малика, соҳибжамолларни ўйнаш истаги бўлмаган. Кузатиш дарси бўлади санъат институтида. Мен ҳам ўшанда қўшним эсимга тушиб қолди, уни ўйнаб бердим. Шундан кейин бу образ институтда машҳур бўлиб кетди. Ҳамма ‘Алфия кампир, Алфия кампир’ деб юрарди. Охирги пайтда Барно эканлигим эсимдан чиқиб кетган. Кимдир ‘Алфия’ деса, мени чақиряпти, деб қарайдиган бўлганман», — дейди актриса.

Барно Тешабоеванинг айтишича, «Алфия кампир»га икки марта совчи келган. Қашқадарёлик бир отахон Алфияга уйланиш ниятида кўрсатув таҳририятига хат ёзган.

«Қизиқчи Искандар Ҳамроқулов менга доимо айтарди: ‘Сиз бахтлисиз, чунки сиз нафақат машҳур, балки севимли ҳамсиз’ деб. Энди-энди ушбу сўзларнинг мағзини чақяпман. Дарҳақиқат, таниқлилар кўп, севимлилар кам. Биласизми, мени айниқса, чоллар яхши кўради», — дейди Барно Тешабоева.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Қалпоқ»даги Алфия — Барно Тешабоева татар кампир образининг яратилиш тарихини сўзлаб берди