"Қалпоқ" ҳажвий кўрсатувидаги Алфия кампирга шоир чолдан совчи келгани ростми?

"Қалпоқ" ҳажвий кўрсатувидаги Алфия кампирга шоир чолдан совчи келгани ростми?

"Қалпоқ"даги Алфия кампир образи шу қадар ишонарли чиққанки, айрим томошабинлар унинг ортида ёш актриса турганини тасаввур ҳам қилмаган. Ҳатто Қашқадарёдан бир ижодкор отахон Алфия кампирга уйланиш ниятида совчи юборган. Бу ҳақда образни яратган актриса Барно Тешабоева сўзлаб берди.

Актрисанинг айтишича, воқеа Алфия кампир экранда машҳур бўлганидан тахминан бир йил ўтиб содир бўлган.

"Қашқадарёдан битта чолдан совчи келган. У ҳам ижодкор, ёзувчи, шоир чол бўлган. Телевидениега келиб, менга шеърлар ёзган, менга уйланмоқчи ҳам бўлган", — дея ҳикоя қилган актриса.

Барно Тешабоеванинг сўзларига кўра, ўша отахон Алфия кампир ролини ёш актриса ижро этаётганига ишонмаган. У экранда ҳақиқий кекса аёлни кўряпман, деб ўйлаган. Бунга образнинг ўзига хослиги ҳам сабаб бўлган. Актрисанинг айтишича, сценарийларда Алфия кампирни койишиш ва ҳақоратлаш каби вазиятларга қўйиш орқали кулгили саҳналар яратилган.

Қизиқ воқеа шундаки, Алфия кампирга уйланиш ниятида бўлган отахон актрисага китоблар олиб келиб, совға қилган.

Барно Тешабоева аввалги интервьюларида ҳам "Алфия кампир" образи сабаб унга икки марта совчи келгани ҳақида айтган. Қашқадарёлик отахонлардан бири ҳатто кўрсатув таҳририятига хат ёзиб, Алфияга уйланиш ниятини билдирган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар