19:12 / 14.09.2020
2 054

Азиз Раметов «Уммон» гуруҳи, актёр Талъат Йўлдошев ва бошловчи Зара билан жанжалларига ойдинлик киритди (видео)

Азиз Раметов «Уммон» гуруҳи, актёр Талъат Йўлдошев ва бошловчи Зара билан жанжалларига ойдинлик киритди (видео)
Фото: «Дарё»
Актёр ва режиссёр Азиз Раметов «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди. Азиз Раметов суҳбат давомида «Уммон» гуруҳи, актёр Талъат Йўлдошев ва бошловчи Зара билан жанжалларига ойдинлик киритди.

- «Уммон» гуруҳидаги Шоҳруҳ мендан ёш. У билан уришиш менга ярашмайди. Мен у билан уришмаганман. Шунчаки, у нимадир деган, қизиққон пайтимиз бўлган. «Шоҳруҳ, қўй укам, ёшсан», деганман. «Ака, нега унақа дейсиз? Бир ёшдан, бир каттадан» деган. Бўлди шу. Ҳеч қанақа уриш-жанжал бўлмаган.

Мен профессионал боксчи эмасман, лекин беш йиллик тажрибам бор. Мен уришсам, шоу-бизнесда Йигитали билан 15-20 минут яхши уришиб турсам керак. Қолган ўзимиз тенгиларни узоғи беш минутда «тақиллатиб» қўяман.

Талъат билан ҳам, бошловчи Зара билан ҳам уришмаганман. Буларнинг барчаси ўша жойда ҳал бўлиб кетган ишлар, ҳеч қандай жанжал ёки ортиқча тушунмовчилик бўлмаган
, - дейди Азиз Раметов.

Маълумот учун, Азиз Раметов ўзбек кино мухлислари орасида «Ўтов», «Йўл бўлсин», «Шабнам», «Арслон изидан» каби фильмлари ва юзлаб видеоклиплари орқали машҳурликка эришган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)

Маданият янгиликлари