16:30 / 20.09.2020
7 001

Бобомурод Ҳамдамовнинг қизи ота-онасини кўчада қолдираётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди (видео)

Бобомурод Ҳамдамовнинг қизи ота-онасини кўчада қолдираётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди (видео)
Фото: YouTube
81 ёшли Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамовнинг қизи унинг уйи ва машинасини ўз номига ўтказиб олгани, эндиликда хонанда ва унинг рафиқаси кўчада қолиши мумкинлиги ҳақидаги хабар берилган эди. Таниқли санъаткорнинг қизи ота-онасининг ушбу иддаосига муносабат билдирар экан, ушбу гап-сўзларни туҳмат, деб атади.

«Бўлаётган нарсаларнинг ҳаммаси туҳмат. Ўзлари рози бўлиб, шу нарсалар сенга қолсин, сен бизга шунча йил қарадинг, деб менга беришган. Агар ўзлари рози бўлмаса, мен уларни қандай бу ишга мажбурлардим, қонун қаерда қолди, уларнинг қўлидан ҳужжатни қандай олардим. Ҳаммаси туҳмат-ку, бу?», — дейди Бобомурод Ҳамдамовнинг қизи.

«Бу гапларни гапириш менга осон эмас, гапирмоқчи эмасдим, лекин менга ўзингни оқлашинг керак, гапиришинг керак, дейишди. Одамларнинг нима дейиши менга қизиқ эмас, муҳими ҳар бир инсоннинг Оллоҳ олдида юзи ёруғ бўлсин.

Оиламизга ташқаридан кириб келган бир ифлос инсон бор. Уни ифлос десам, онамга айтдинг, деб туҳмат қилишди менга. Мени ҳали Худо ургани йўқ, ота-онамга ифлос дейишга. Уларни ифлос дегунча ўлганим яхши. Шунчалик туҳмат қилишяптики, Худодан қўрқмасдан туҳмат қилишяпти, майли, уларга ҳам Худонинг қўйгани бордир. Оллоҳ кифоя менга, улардан ҳеч нарса керакмас. Мен аслида шу ифлосга қолиб кетмасин, деб уларга тўғри берган маслаҳатимни, нотўғри талқин қилиб, қўшиб-чатиб гапиришяпти. Майли, бу синовларга чидайман, Оллоҳнинг олдига ёруғ юз билан борсам бўлди
», — дея сўзларини давом эттиради санъаткорнинг қизи.

«Ота-онангизнинг уйини қайтариб берасизми?» деган саволга у қуйидагича жавоб берди:
«Агар ота-онамнинг ўзига бўлса қайтариб бераман, лекин улар ҳозир мендан олиб, унга бериб юборишмоқчи. Оллоҳ ўзига берсин ҳаммани. Оллоҳнинг уйига бориб келдим, ўша ерда ҳам ҳаммага ҳидоят сўрадим. Мол-дунё инсонларни инсонлардан ажратиб қўймоқда. Ота-онани фарзандлардан ажратиб қўймоқда».

«Буни ҳаммасини укам қиляпти хотини билан. Майли, мана яқинда оёқлари синди, қанақа йиғладим, бир нарса бўлиб қолади онамга деб. Хўжайиним Бухорога бориб, тез ёрдам машинасида ўзи олиб келди. Касалхонада ётганида кунига икки марта қатнадим. Чиққанидан кейин 4 ой уйимда қарадим. Кейин кетдилар уйларига. Уйга кетганидан кейин ҳам иккита қарайдиган қизларни топиб бердим, уларни ҳайдаб юбордилар. Ўзим бориб қараб турдим, чойни қўшнини чақириб дамлатаётган эканлар. 11 июль куни мени уйга киритмадилар.

Эшикни қулфлаб, кетавер, келма, дедилар. Кейин билсам, укам хотини билан келишган экан. Ҳозир ота-онам изоляцияда, ҳеч ким уйга кириб чиқа олмайди. Қариндош уруғларнинг телефон рақами «қора рўйхатда». Меникиям, акамникиям. Қайси фарзанд ота-онасини судга беради? Мана шу укам ота-онамни бир неча марта судга берган. Шу кунгача нима кун кўрган бўлсак, шу укамнинг орқасидан
», — дейди Бобомурод Ҳамдамовнинг қизи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Бобомурод Ҳамдамовнинг қизи ота-онасини кўчада қолдираётгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди (видео)