«Божалар» Мўмин Ориповнинг ўлимидан кейин бачканалашиб кетдими? (видео)

1 дақиқа ўқиш4.3K
«Божалар» Мўмин Ориповнинг ўлимидан кейин бачканалашиб кетдими? (видео)
Фото: «Дарё»
Актёр ва продюсер Жавлон Шодмонов «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди. Жавлон Шодмонов «Божалар» жамоаси Мўмин Ориповнинг вафотидан сўнг бачканалашиб кетди, мазмунидаги гапларга муносабатини билдирди.

- "Билмасам энди. Менимча, ҳар доим иккита одамни кўриб юрган мухлислар учун битта одам бўлмай қолиши ғалати туюлиши мумкин. Ҳозир Мўмин бўлганида, бошқача бўларди. Билмадим. У вақтда жиддий дейсиз-у, аммо ‘Жийда гуллаганда’, ‘Анҳор бўйида’ қўшиқларимизда ҳам ҳазиломуз сўзлардан фойдаланганмиз, ҳозир ҳам шунақа сўзлардан фойдаланамиз.

Ҳозир ҳам Жаҳонгир акамнинг жиддий қўшиқлари, чуқур маънога эга бўлган қўшиқлари бор. Энди уларнинг услублари шунақа. Жиддий қўшиқларни катта реклама қилмаслигимизнинг сабабини билмайман. Бачкана-бачкана дейишади-ю, аммо барибир кўришади. Агар бирорта одамни ёқтирмасам, у одамни кўрмайман, эшитмайман, эътибор ҳам бермайман, менда шунақа одат бор. Биз бачкана бўлсак, нега бизни кўришади, эътибор беришади. Шу ҳолатга тушунмайман
", - дейди актёр, режиссёр, продюсер Жавлон Шодмонов.

Маълумот учун, «Божалар» гуруҳи аъзоси Мўмин Орипов 2009 йилнинг 28 июнь куни мудҳиш автоҳалокат сабаб вафот этган. «Божалар» гуруҳи аъзолари Жаҳонгир Фозилжонов ҳамда Мўмин Орипов куйлаган «Жийда гуллаганда», «Бойвачча», «Аччиқ ҳаёт», «Анҳор бўйида», «Эслама мени» каби қўшиқлари мухлислар орасида оммалашган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?