Азиза Содиқова.
Ушбу ҳафтада Массимо Ди Палермо театрида, Европанинг марказий телевидениеси жонли эфирида концерт дастури бўлиб ўтди. Мутахассислар бу дастурни замонавий мумтоз мусиқада инқилобий воқеа деб баҳолашмоқда.
Дунёга машҳур дирижёр Велбер ўтказган концертда Гайдн ва Шуман асарлари пухта танланди ва дастурнинг кулминациясида – Европанинг етакчи бастакори, ўзбекистонлик Азиза Содиқованинг янги асари ижро этилди.
Мутахассисларнинг шарҳларига кўра, концерт мусиқий услубларнинг моҳирона ижролари билан, айниқса, Азизанинг ўзига хос ижоди билан шов-шувларга сабаб бўлди.
BBC Азиза Содиқовани жаҳон мусиқасининг 100 та энг нуфузли аёллари рўйхатига киритди. Чунки дунёнинг энг зўр оркестр ва дирижёрлари унга мусиқа ёзиб беришини сўраб буюртмалар беришмоқда.
Маълумот учун: Азиза Содиқова 1978 йилнинг 6 октябрида Тошкент шаҳрида туғилган. 6 ёшидан бошлаб Успенский номидаги маxсус мусиқа мактаб-интернатида таълим олган. Тошкент давлат консерваториясининг бастакорлик факультетини битирган.
1999 йилда Уильям Шекспирнинг «Ромео ва Жульетта» фожиасига ёзган мусиқаси Азизанинг ўзига xос истеъдоди қирраларини очиб берди ва у Англиядаги Шекспер театрида катта муваффақият билан ижро этилди.
Азиза Содиқова мусиқа “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Азиза Ниёзметова лицензияси тугатилгани билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритди

Азиза Ниёзметова: “Гулсанам Мамазоитова асар яратмайди, тайёр асарни чиройли куйлайди”

Азиза Ниёзметова: “Истиқлол”да шунча концерт бердим, лекин ҳатто “Ниҳол”ни ҳам ололмадим

Азиза Ниёзметова турмуш ўртоғининг хиёнати ҳақида сўзлаб берди

Азиза Ниёзметова кимга юрагидан жой бермоқчи?

Ўзбекистонлик таниқли актриса ва хонанда фарзандли бўлди