19:07 / 17.02.2021
4 850

Муқаддас Саъдуллаева биринчи турмуши бузилгани, Йигитали билан қандай танишгани ва Райҳоннинг эгизаклари ҳақида гапирди

Муқаддас Саъдуллаева биринчи турмуши бузилгани, Йигитали билан қандай танишгани ва Райҳоннинг эгизаклари ҳақида гапирди
Фото: Instagram / @muqaddas_sadullayeva
Актриса Муқаддас Саъдуллаева Instagram’даги stories’и орқали фолловерларини қизиқтирган саволларга жавоб берди. Қуйида актрисага берилган саволлар ва уларга қайтарилган жавобларни тақдим этамиз.

— Ҳижобга кириш ниятингиз борми?
— Иншаллоҳ, оз қолди.

— Турмуш ўртоғингиз билан нима масалада тортишиб қоласизлар?
— Бир-биримизни рашк қилиб, ўринсиз рашклигини тушуниб, яна тез ярашиб оламиз.

— Райҳон ўғилларининг расмини қўйганидан бери чидолмаяпсизми?
— Болаларимнинг акалари, нимага чидай олмаслигим керак? Аллоҳнинг буюрган тақдири. Одамлар нега бунақа гапларни ёзишаркан, ҳайронман?

Фото: Instagram / @muqaddas_sadullayeva
— Саъдияни умуман ажратмайдими турмуш ўртоғингиз?
— Ота ўз фарзандларини бир-биридан ажратиши мумкинми? Ота ҳам она ҳам барча фарзандларига меҳрни баравар беришни истайди.

— Биринчи турмушингиз нега бузилган?
— Бу ҳақда гапиришни хоҳламайман, сабаби, алҳамдулиллаҳ, бахтлиман. Фақат битта нарсани айтишим мумкин, мендан кейин яна икки қизнинг турмуши худди мендек бузилган, бир хил сценарий асосида. Ишқилиб, тўртинчиси келса, бахтли бўлсин, тошдек қотиб. Ҳамманинг ўзига инсоф берсин!

Фото: Instagram / @muqaddas_sadullayeva
— Йигитали билан қандай танишгансизлар?
— Кўрсатув «сёмка»сида танишиб, дўстлашганмиз. Дўстлик муҳаббатга айланган.

— Оила қуришда олий маълумот шарт деб ўйлайсизми?
— Диплом ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Аллоҳдан бахт, чиройли тақдир, чиройли турмуш сўранг. Аллоҳ бахтли қиламан, деса битта диплом, иккинчи диплом эса тугалланмасдан чала қолиб, турмуш ўртоғингизнинг хоҳиши билан менга ўхшаб, бахтли бўлиб, уйда ўтирасиз.

Фото: Instagram / @muqaddas_sadullayeva
— Менинг ҳам биринчи турмушим бўлмади. Бир қизим бор. Қандай мотивация бера оласиз?
— Биринчи ўринда қизингиз учун ўзингизни қўлга олинг. Аллоҳдан қизингизнинг тақдири гўзал бўлишини сўранг. Ибодат қилинг, Аллоҳ бандасини дуога очган қўлларини қуруқ қайтармайди. Ўзингизни севган касбингиз билан чалғитинг! Иншаллоҳ, кутилмаганда Аллоҳ сизнинг бахтингизни кутганингиздан гўзалроқ қилиб беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Муқаддас Саъдуллаева биринчи турмуши бузилгани, Йигитали билан қандай танишгани ва Райҳоннинг эгизаклари ҳақида гапирди