19:00 / 17.03.2021
3 005

Меган Марклнинг энг яқин дугонаси Приянка Чопра ҳақидаги қизиқарли маълумотлар (фото)

Меган Марклнинг энг яқин дугонаси Приянка Чопра ҳақидаги қизиқарли маълумотлар (фото)
Приянка илк бора режиссёр Атли Брарнинг «Good Night Princess» фильми учун шартнома имзолаган. Бу 2000 йилда «Дунё гўзали» бўлишидан аввалроқ содир бўлган. У бир ой мобайнида суратга тушган, сўнгра танловда ғолибликни қўлга киритиб, яна фильмда ишлашни давом эттирган.

Аммо картина экран юзини кўрмади. Чунки продюсерлар уни якунлаш учун имкон топа олмаган. 2001 йилда Азиз Мирзо фильми учун ҳам келишувлар бўлган, аммо унинг лойиҳаси ҳам тўхтатилган. Охир-оқибат 2002 йилда «Тhamizhan» фильмида дебют қилишга муваффақ бўлган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Ишониш қийин, аммо Приянканинг «Булутлар устидаги муҳаббат» дебют фильми намойиш этилишидан аввал «Қаҳрамон: айғоқчининг севги ҳикояси» фильмида ҳам иштирок этган.

Чопранинг ота-онаси ҳинд армиясида шифокор бўлган. Шунинг учун ҳам улар нафақат Ҳиндистонда, балки АҚШда ҳам яшашига тўғри келган. Приянка Айова, Массачусетс ва Нью-Йоркда яшаган. Америка мактабларида ўқиётганида актриса терисининг ранги туфайли синфдошлари томонидан кўп бора танқидга учраган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Приянка жуда яхши куйлайди ва илк маротаба «Ғолиблик учун туғилган» фильмида қўшиқ ижро этган. Кейинчалик у ўзининг қобилиятидан фойдаланиб, бир қанча тароналарини тақдим этган.

Приянка Чопра Болливудда салбий ролларнинг энг яхши ижрочиси сифатида тан олинган иккинчи актрисадир. У Filmfare Awards мукофотини «Қарама-қаршилик» фильмидаги ижроси учун олган. Ушбу номинацияда ғолиб бўлган яна бир актриса – Кажол эди.

Фото: «Яндекс Дзен»
Шунингдек, Приянка Чопра дунё бўйлаб машҳур «Максим» журналининг ҳинд нашрида намойиш этилган биринчи актриса бўлган.

Актриса Сассекс герцогиняси Меган Марклнинг энг яқин дугонаси. Улар 2016 йилда ҳар йили ўтказиладиган Elle Wоmen in television маросимида учрашган ва шундан буён жуда яхши дугоналардир. Приянка 2018 йил май ойида Меган ҳамда шаҳзода Гаррининг никоҳ маросимида иштирок этган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Приянка ширинликларни жуда яхши кўради, шунинг учун ҳамиша ёнида конфетлар олиб юради. Шунингдек, гамбургер, картошка фри ва танаско соусини севиб истеъмол қилади.

Приянканинг ўнг билагида отасининг ёзуви билан «Dady lil girl» татуировкаси бор. У буни 2012 йилда отасининг саратон касаллиги туфайли вафот этмасидан бир йил аввал ёздирган.

Фото: «Яндекс Дзен»
Приянканинг учта амакиваччаси бор – улар актрисалар — Паринити, Мира ва Маннар Чопралар.

Фото: «Яндекс Дзен»
2017 йилда Чопра нуфузли Dadasaxeba Falke академияси мукофотига сазовор бўлган.

Чопра Instagram’да бош вазир Нарендра Моди ва Амитабҳ Баччандан ҳам кузатувчилари кўп бўлган машҳур шахс ҳисобланади.

Фото: «Яндекс Дзен»
2006 йилда Spin Master Toys UK ўйинчоқ компанияси Приянка Чопра номи ва қиёфаси асосида мода қўғирчоғини яратган. Қўғирчоқлар ҳиндларнинг анъанавий либосида бўлиб, жуда ноёб коллекция ҳисобланади.

Фото: «Яндекс Дзен»
Унинг тўрт қиротли узуги 200 минг доллар қийматга эга.

Фото: «Яндекс Дзен»
Унинг севимли фильмлари «Жерри Магуаер», «Тиффанидаги нонушта», «Мен севганман», «Чиройли аёл» ва «Булутларда сайр»дир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Меган Марклнинг энг яқин дугонаси Приянка Чопра ҳақидаги қизиқарли маълумотлар (фото)