14:50 / 19.03.2021
2 746

Ғайрат Усмонов сабабсиз «запрет»да бўлгани ва клипларини телеканаллар қандай важлар билан қайтаргани ҳақида (видео)

Ғайрат Усмонов сабабсиз «запрет»да бўлгани ва клипларини телеканаллар қандай важлар билан қайтаргани ҳақида (видео)
Хонанда Ғайрат Усмонов «Chotki TV» YouTube каналига интервью берди. Интервьюда хонанда маълум муддат ижодида катта тўсиқларга учрагани ҳақида гапириб берди.

«Телевидениега борамиз, клипларимиз ўтмайди: рақобат, кимдир томонидан қаршиликлар бўлган. Катта саҳнага бизни қўймайди, сабабини билмаймиз. Охири радиода, раҳматли бўлиб кетди, бир акамиз ишларди телефонда гаплашдик. ‘Ака, нима сабаб бизнинг қўшиқларимиз ўтмаётганига? Эски қўшиқларимни қўйяпсизлар. Янгисига пул тўласам ҳам қўймаяпсизлар’, дедим. ‘Сиз яқинимсиз, ўзингизга айтаман. Фалончи фалончининг қўшиғи қўйилмасин, деб трубкани қўйиб қўяди, сизни деб радио ёпилиб кетишини хоҳламайман’ деди», — дея ҳикоя қилади Ғайрат Усмонов.

«Қаршилик шу даражада бўлганки, наҳотки мен бу мамлакатнинг фуқароси бўлмасам, деган шубҳаларга ҳам борганман. Нега қаерга борсам кўкрагимдан итаришади? Катта саҳналарга мухлислар сўраб ётибди, нега чиқаришмайди? Универсиада, Мустақиллик, энг чекка ҳудудлардаги қишлоқларда нима хизмат бўлса, қилган бўлсак, нима учун кўкрагимиздан итарилишимиз керак? Муҳаммадқодир Абдуллаев Олимпиада чемпиони бўлганида рингга чиқиш олдидан ‘Ўғлон’ деган қўшиқ айтиб беришни илтимос қилишди.

Қўшиқни тайёрладим, клип ҳам олдирдим. Ҳар бир клипга камида 4-5 минг доллар пул кетади. Ундай клипингиздан 10 таси ўтмаса, 50 минг долларга куясиз. Бу нарсалар бошимдан ўтди. ‘Яраш-яраш’, ‘Ёр-ёр’, ‘Ўғлон’, ‘Боқма’ каби клипларим ўтмади. Муҳаммадқодир Абдуллаев ҳақидаги клипни олиб борсам, қайтаришди. Буларнинг шундай ўйинлари бор экан: инсоннинг қилган меҳнатининг қадри бир чақалик ҳам эмас экан булар учун.

Клипни СССРнинг формаси кўриниб қолибди, деб қайтаришди. Муҳаммадқодирнинг мактаб формасидаги болалик даврини олганмиз-да, ‘Биз СССРнинг формасида ўқиганмиз, болаларга қандай қилиб мустақиллик формасини кийдираман’, дедим, ‘Биз билмаймиз, агар клипингиз эфирга кетишини истасангиз, формани олиб ташлайсиз’, дейишди. Монтажчиларга олиб бориб, ўчиртириб келдим СССР эмблемасини. Олиб бордим, яна қайтаришди. Сабабини сўрасам, ‘Ранги сарғайиб қолибди, ҳозир телевидениега яшил ранг керак’, деди. Униям ўзгартириб обордим, яна қайтаришди. ‘Клипда рингда бир одам кўриниб қолибди, бу одам запретда. Уни кўрсатиш мумкинмас ТВда’, дейишди.

Содда эканман, яна сабабини сўрадим. ‘Муҳаммадқодирни олиб ташлайсиз, рингда уриб йиқитган жойи ваҳшийлик’, дейишди. ‘Боксни олиб ташланглар’ бўлмаса, дедим. Ўтмади, хуллас. Шунча тўсиқлар бўлганидан кейин яна қандай қадам босаман, менинг ҳам ориятим бор. Ялиниб, уларнинг остонасига бормайман
», — дейди хонанда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ғайрат Усмонов сабабсиз «запрет»да бўлгани ва клипларини телеканаллар қандай важлар билан қайтаргани ҳақида (видео)