Актрисаларда маҳорат билан бирга ташқи кўриниш, қад-қомат ҳамда узун бўй ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Турк юлдузлари орасида эса бу каби талабга жавоб берадиган актрисалар талайгина. Шунинг учун ҳам улар илк фаолиятини моделликдан бошлаган.
Ханде Эрчел, 175 сантиметр
Фото: «Яндекс Дзен»
Ханде нафақат Туркия, балки дунё бўйлаб мухлислар кўнглини забт этаётган актрисалар қаторида жой олмоқда. У ўзбек томошабинларига «Маликам, энди қара» ҳамда «Гунеш қизлари» сериали орқали таниш. Шунингдек, Ханде кўплаб рекламаларда иштирок этади ва жаҳон косметика брендининг юзи ҳисобланади.
Фаҳрие Эвжен, 173 сантиметр
Фото: «Яндекс Дзен»
Фаҳриенинг дунё миқёсидаги машҳурлиги унинг Бурак Ўзчивит билан «Чоли қуши» сериалидаги роли бўлди. Актрисани фильм ва сериалларга суратга тушишидан ташқари бир неча косметик воситалар рекламасида кўриш мумкин.
Ҳазал Фелиз, 172 сантиметр
Фото: «Яндекс Дзен»
Ҳазал карьерасини журналлар учун суратга тушадиган модель сифатида бошлаган. У «Севги изтироби» фильмидан сўнг чинакам машҳурликка эришди.
Дилан Чичек Дениз, 177 сантиметр
Фото: «Яндекс Дзен»
Дилан ҳам кино олмига кирмасдан аввал 16 ёшида модель сифатида иш бошлаган. У «Туркия гўзали» танловида иккинчи ўринни эгаллаган. Актриса «Чуқур» сериалидаги роли билан халқ орасида машҳурликка эришди.
Марям Узерли, 173 сантиметр
Фото: «Яндекс Дзен»
«Муҳташам юз йил» сериали намойишидан сўнг актрисани танимайдиган инсоннинг ўзи қолмади. Актриса кейинчалик бошқа фильмларда ва чет эл билан ҳамкорликда ишлашни ҳам йўлга қўйган.
Жансу Мелис Каракум, 182 сантиметр
Фото: «Яндекс Дзен»
Жансу 2014 йил «Туркиянинг энг яхши модели» унвонига сазовор бўлган.
Бергузар Корел, 180 сантиметр
Фото: «Яндекс Дзен»
Актриса «1001 кеча» сериалидаги роли учун «Олтин капалак» мукофотига сазовор бўлган.
Сезги Сена Акай, 181 сантиметр
Фото: «Яндекс Дзен»
Сезги кўп йиллар мобайнида спорт билан шуғулланган. У профессионал волейболчи. 2012 йилда «Туркиянинг энг яхши модели» ҳамда «Дунёнинг энг яхши модели» унвонини қўлга киритган.
Селма Эргеч, 178 сантиметр
Фото: «Яндекс Дзен»
Селманинг карьераси таъсирчан ролларга бой. Аммо у ҳам кўпроқ «Муҳташам юз йил» сериалидан кейин дунё миқёсида машҳурликка эришди.
Бирче Акалай, 178 сантиметр
Фото: «Яндекс Дзен»
Бирче ҳам «Туркия гўзали» танловида иштирок этиб, учинчи ўринни қўлга киритган. Танловдан сўнг унга спорт дастурида ишлаш таклифини билдиришган. Шундан сўнг журналлар рекламаси ҳам «Тақдир» фильмида илк дебютини ижро этган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»