11:31 / 28.05.2021
3 177

«Ҳатто ноталар ҳам ўргатилмаяпти» – Озодбек Назарбеков


Ўзбекистондаги 10 мингта мактабни мусиқа фани ўқитувчилари билан таъминлаш муҳим масалалардан бири сифатида қолмоқда. Бу ҳақда маданият вазири Озодбек Назарбеков 24 май, душанба куни «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивали доирасида ОАВ вакилларига берган интервьюсида сўз юритди, дея хабар бермоқда «Дарё».

«Умумтаълим мактабларида мусиқа фани деярли йўқ. Борларида ҳам бошқа соҳа вакили дарс ўтяпти. Яъни халқ таълими йўналишида мусиқий таълим аллақачон ўнинчи даражага тушиб қолган, бу очиқ ҳақиқат. Масалан, шахсан мен нотани ўзим ўқиган оддий мактабда ўрганганман. Бугунги кунда мактабларда ҳатто ноталар ҳам ўргатилмаяпти. Ўқувчи мусиқа мактабига борсагина, мусиқадан озгина хабардор бўляпти.

Бу ҳам кун тартибида турган муҳим масалалардан бири. Биз бу борада Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда кўп режаларни белгилаб олганмиз, келишувларимиз бор. Энг аввало, 10 мингта мактабни мусиқа фанидан дарс ўтувчи мутахассис кадрлар билан таъминлаш масаласи турибди. Бу бирданига ечиладиган муаммо эмас. Шу каби масалаларни босқичма-босқич ҳал этмоқчимиз», — деди Назарбеков.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Ҳатто ноталар ҳам ўргатилмаяпти» – Озодбек Назарбеков