
«Қардошлик робитасини мустаҳкамлашга биз санъаткорлар ҳам камарбастамиз...»
«Payitaht Abdülhamid» тарихий сериалида Таҳсин пошо ролини маҳорат билан ижро этиб миллионлаб мухлислар қалбидан ўрин олган туркиялик актёр Баҳодир Енишеҳерлиўғли мамлакатимиз бўйлаб саёҳат қилди.
«Ўзбекистон заминидан ислом оламининг кўплаб улуғ алломалари етишиб чиққан. Ижодий лойиҳалар орасида таътил эълон қилинди. Фурсатдан фойдаланиб, улуғ зотлар мақбараларини зиёрат қилиш, қардошларимиз билан дийдорлашиш ва Ўзбекистон ҳавосидан баҳра олиш умидида меҳмонга келдик», – деб ёзди Баҳодир Енишеҳерлиўғли ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.

«Азалдан ягона уммат, туғишган биродар бўлган турк ва ўзбек халқлари тарихнинг муайян даврида айро-айро яшади. Эндиликда икки қардош халқ яна ўзаро яқинлашмоқда. Зеро, эт билан тирноқни ажратиб бўлмайди», – дейди турк актёри.
Баҳодир Енишеҳерлиўғли (Bahadır Yenişehirlioğlu) нафақат актёр, ёзувчи ҳамда ҳуқуқшунослик фаолияти билан ҳам тилга тушган. Романлари учун Туркиянинг бир қатор адабий мукофотларига ҳам сазовор бўлган.

«Payitaht Abdülhamid»нинг бир қатор сериялари 2019 йилда «Zoʻr TV» телеканалида ўзбек тилида эфирга узатилган. Аммо кейинроқ техник сабабларга кўра намойиш тўхтатилгани маълум қилинган.
Актёр Баҳодир Енишеҳерлиўғли айни пайтда Усмонли давлати флотига раҳбарлик қилган давлат арбоби Барбарос Хайриддин Пошо (1478-1546) ҳаётига бағишланган тарихий сериалда роль ижро этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар