Ўзбекистон Кинематография агентлиги томонидан 28 сентябрдан 3 октябргача «Ипак йўли дурдонаси» XIII Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилади. Кинофестивалнинг тантанали очилиш маросими Тошкент шаҳридаги Алишер Навоий номидаги киносаройида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, бу йил XIII марта ўтказилаётган Тошкент халқаро кинофестивали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан «Ипак йўли дурдонаси» номи билан қайта тикланди ва Кинематография агентлиги томонидан жорий йилдан бошлаб, ҳар йили мунтазам равишда ўтказилади.
Бу йилги Тошкент халқаро кинофестивали «Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун» шиори остида ва «Фестивальлар фестивали» форматида ўтказилади.
Тошкент халқаро кинофестивали доирасида қатор тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Шулардан бири, ёш киноижодкорлар учун «Кино 5 кунда» танлови ишлаб чиқилган бўлиб, унда дунёнинг 22 мамлакатидан келган ёш режиссёрлар «Буюк ипак йўли» мавзусида қисқа метражли фильмларни суратга олишади ҳамда тайёр фильмларни «Янги авлод киноси» фестивали доирасида намойиш қилишади.
Шунингдек, кинофестиваль доирасида 13 та давлатнинг кино кунлари ўтказилиши ҳам режалаштирилган. 29 сентябрдан бошлаб, мамлакатнинг барча кинотеатрларида фильмлар намойиши бошланади. Ҳар бир мамлакат ўз фильмларини Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари бўйлаб намойиш этади.
Жаҳон киноси кунларида намойиш қилиш учун ҳозирга қадар 150 та фильм тақдим этилган. Уларнинг асосий қисми ўзбек тилидаги субтитрлар билан кўрсатилади.
Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг Тошкент филиали очилиши бўлиб ўтади. Бундан ташқари, хорижий кинокомпаниялар билан ҳамкорлик битимлари имзоланиши, Кинематография агентлиги ва Россия кинокомпаниялари билан ҳамкорликда суратга олинган «Барон-2», «Қуёш таъми», «Парининг совғаси» сингари кинофильмлар намойиш қилиниши кутилмоқда.
XIII Тошкент халқаро кинофестивалига чет эл мамлакатларидан 150га яқин машҳур киноижодкорлар ташриф буюради. Улар орасида режиссёрлар, актёрлар, продюсерлар, халқаро кинофестиваль, ташкилот ҳамда дистрибютор компанияларнинг вакиллари ўрин олган. Фестиваль давомида ушбу таниқли режиссёрлар ва актёрлар иштирокида ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, маҳорат дарслари ва брифинглар ташкил этилади.
Ўзбекистон Кинематография агентлиги матбуот хизмати
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина аскарлари Зеленскийнинг баёнотига кутилмаган муносабат билдиришди
Эксперт: Путиннинг сайловдаги ғалабаси Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлайди
Путиннинг ишончли вакилига суиқасд қилишга уриниш бўлди
103 ёшли италиялик аёл ҳайдовчи жаримага тортилди
Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд?
Путиннинг навбатдаги олти йиллик бошқаруви Россия ва дунёга нима олиб келади?
Пермдаги сайлов участкасида портлаш юз берди
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди