22:56 / 28.09.2021
1 061

Мода оламининг қироли Жанни Версаче қандай қилиб ҳашамат ва бойлик рамзига айланди? (фото)

Мода оламининг қироли Жанни Версаче қандай қилиб ҳашамат ва бойлик рамзига айланди? (фото)
Фото: «Домашний очаг»
Ўтган асрнинг 90 йилларидаги либослар Жанни Версаченинг ишлари жамиятда юқори мавқега эга бўлганининг белгиси эди. Айнан у дунёга ўша даврнинг иккита ёрқин рамзи — малина рангли пижак ва пошнали пойабзал билан бирлаштирилган леггинсни урфга киритган. У коллекцияларида занжир ва металл тўрлар, олтин билан қопланган элементлар, қора тери, тўғноғич ва брош аксессуарлардан фойдаланишни яхши кўрарди. 90 йилларда бу элементларсиз гардеробни тасаввур қилишнинг иложи йўқ эди ва гарчи баъзи одамлар учун Версаче номи қўполлик билан синоним бўлса-да, у мода оламининг қироли ҳисобланган.

Versace оилавий бизнеси
Жованни Мария Версаче 1946 йил 2 декабрда Италия жанубидаги кичик шаҳарчада туғилган. Унинг онаси профессионал тикувчи бўлиб, ательега эгалик қилган. Шунинг учун Жанни болалигидан тикувчиликни ўрганди ва 9 ёшида биринчи либосини яратди. Ота-оналар ўғлининг меъмор бўлишини хоҳлади, лекин 18 ёшидан у онасининг студиясида ишлади ва 26 ёшида у Миланда яшай бошлади. Мода пойтахтига кўчиб ўтгач, Жанни укаси ва синглисини у ерга кўчишга кўндирди. 1978 йилда Versace мода уйи ташкил этилгач, катта акаси Санто маъмур ва молиявий директор вазифасини ўз зиммасига олди, унинг севимли синглиси Донателла эса фотосессияларга, кейин эса Versus ёшлар гуруҳига раҳбарлик қилди.

Фото: «Домашний очаг»
Мода уйининг рамзи
Жанни ёшлик чоғида қадимий санъатни ўрганган, шунинг учун мода уйининг тимсоли сифатида юнон мифологиясидан Медуза Горгон танланган, унинг нигоҳи одамни тошга айлантиради. Фақат Версаче сочлар ўрнига илонли қўрқинчли горгонни эмас, балки бошида чиройли жингалаклари бўлган Горгон Ронданинини афзал кўрди. Одамлар ҳайратдан қотиб қолган гўзал аёлнинг боши бренднинг рамзига айланди. Ўзининг жозибаси билан Медуза жойида жанг қилиши керак эди.

Фото: «Домашний очаг»
Жозибадорлик, ноодатийлик ва ҳашамат
Gianni Versace бренди остидаги биринчи тўплам мода уйи ташкил этилган йили чиқарилган. Кийимларга панк маданияти ва эстрада санъати элементлари, кўплаб ялтироқ, чарм, босма чизмалар ва ёрқин принтлар ҳамроҳлик қилган. Кейинчалик Жанни ҳайвонлар ва юлдузли осмон тасвирларини, портретларни, ўсимликларни ва турли ёзувларни фаол ишлатган. Қоплонлар, меандрлар, қадимги Рим амфоралари ва худолар, арава ва боғларнинг тасвирлари битта кийимда бирлашиши мумкин эди. Шундай қилиб Версаче Калабриянинг жонли табиати, антик давр ва тарихий ёдгорликлар ҳақида сўзлар эди.

Фото: «Домашний очаг»
1982 йилда Версаче аёллар куз-қиш коллекцияси учун «L’Occhio d’Oro» мукофотини олди. Унда «металл кийим» тасвирланган. Дизайнер кийим ва аксессуарлар яратишни бошлаган металл тўр жуда оғир эди, кўйлакнинг вазни 8 килограммга етган. Кейин у Германиядан янги материал яратиш устида ишлаган мутахассисларни жалб қилди. Жараён бир неча ой давом этди, аммо натижада алюмин ва жездан бўлган янги мато пайдо бўлди.

Фото: «Домашний очаг»
Нью-Йоркка биринчи марта 1991 йилда ташриф буюрган дизайнер 60 йилларнинг охирида Энди Уорхол томонидан яратилган Мэрилин Монронинг портрети кўринишидаги босма нусхада ноёб нарсалар тўпламини яратди.

Юлдузлар ва энг яхши моделлар
«У супермоделларни ва шоуларда олдинги қаторда ўтирган юлдузларни тушуниб, модани халқаро медиа-платформага олиб чиқди», — дейди American Vogue журналининг бош муҳаррири Анна Винтур Версаче ва машҳурлар ҳақида. Қўшиқчи Элтон Жон мусиқа ёзишдан хурсанд эди, мусиқа остида моделлар шоҳсупага кўтариларди. Шунингдек, у юлдузларни реклама фотосессияларида иштирок этишга таклиф қилган биринчи дизайнерлардан бири. Фақат энг яхшиларини суратга олган: Мадонна, Принс, Деми Мур ва ҳатто Сильвестр Сталлоне.

Фото: «Домашний очаг»
Жанни Версаче «топ модель» атамасига ҳам эгалик қилади. Моделлар учун катта тўловларни ёзишни бошлаган Жанни ва Донателланинг ёрдами билан Линда Эвангелиста, Наоми Кэмпбелл, Клаудия Шиффер, Синди Кроуфорд, Ҳелена Кристенсен даврнинг юлдузига айланди. 1991 йилда ҳар бир замонавий қиз уларни исмидан биларди. Вақт ўтиши билан улар нафақат севимли моделларга, балки оилавий дўстларга ҳам айланди.

Майами вилласидаги қотиллик
Қотилликдан олти ой олдин Жанни Версаче ноёб касаллик — ички қулоқ саратони билан икки йиллик курашдан сўнг компанияга қайтди. У яна мода оламида етакчи ўринни эгаллашда давом этди, Версаче ўз брендини дунё миқёсида танитишга муваффақ бўлди. Сотиш бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллади.

Фото: «Домашний очаг»
1997 йил 15 июлда кетма-кет қотиллик қилган Эндрю Кьюнанен Майамидаги вилласида ёлғиз сайр қилиб юрганида Жаннининг бошидан иккита ўқ отди. Версаче қурбонлар рўйхатида биринчи эмасди. Полиция Кюнаненнинг уйини қуршаб олганида, жиноятчи ўз жонига қасд қилган эди. Жанни Версаче вафотидан сўнг мерос опа-сингил Донателла ва жияни Аллегра Версачега ўтди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Мода оламининг қироли Жанни Версаче қандай қилиб ҳашамат ва бойлик рамзига айланди? (фото)
[/banner_pushhouse