Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институтини ташкил этиш ҳақидаги президент қарори имзоланди.
Ҳужжатга кўра:
- Институтда таълим фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан бошланиб, таълим давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади;
- 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, бакалавриатда 2 та янги таълим йўналиши (бастакорлик санъати, санъатшунослик, мусиқашунослик) ва магистратурада 2 та янги мутахассислик (овоз режиссёрлиги: мусиқий овоз режиссёрлиги, мусиқа санъати) очилади;
- Консерваторияда ҳозирда таҳсил олаётган бакалавриатнинг 2–4 курс ва магистратуранинг 2-курс талабалари ўқишини Институтда давом эттирилади.
Институтнинг асосий вазифалари белгиланмоқда, жумладан:
- юқори малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш;
- миллий эстрада йўналишида замонавий ижро намуналарининг «Олтин фонди»ни яратиш ҳамда уларни нотага кўчириш ва амалиётга кенг жорий этиш;
- миллий эстрада йўналиши бўйича фундаментал, амалий ва ижодий изланиш ҳамда тадқиқотлар олиб бориш.
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб болалар мусиқа ва санъат мактаблари (324 та), ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари (17 та), мактаб-интернатлар (8 та) ҳамда маданият, мусиқа ва санъат коллежларига (2 та) Институтнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ҳамда мамлакатимизда ижод қилиб келаётган таниқли эстрада ижодкорлари бириктирилади ҳамда «Маҳорат дарслари» йўлга қўйилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади