
АҚШ суди таниқли рэпер Канье Уэстнинг ўз исмини ўзгартириш борасидаги сўровини қаноатлантирди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
«У анча йиллардан буён Йе тахаллусида ижод қилиб келади… Аммо энди исмининг қисқартирилган версияси унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасига киритилди», — дейилади хабарда.
Шундай қилиб, тўлиқ исми Канье Омари Уэст бўлган 44 ёшли рэпер эндиликда 2018 йилда тақдим этилган альбомининг номи каби шунчаки Йега айланди.
Каньенинг ўзи ушбу сўз «Инжил»да кўп такрорлангани ва у «сен» дея таржима қилинишини таъкидлаган.
Суд қўшиқчининг исмини ўзгартириш борасидаги даъвосини қарий икки ой кўриб чиққан. Рэпер бу каби хатти-ҳаракатини «шахсий сабабларим» дея изоҳлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар