23:23 / 02.11.2021
2 084

Даврон Кабулов жамоаси аъзоларининг гонорари ҳақида гапирди (видео)

Даврон Кабулов жамоаси аъзоларининг гонорари ҳақида гапирди (видео)
«Миллион» жамоаси сардори Даврон Кабулов «Миллион»нинг 2021 йил февраль ойида бўлиб ўтган концерт дастурида жамоа аъзоси Умиджон Ҳайдаровга 3 хонали уй совға қилди.

Даврон Кабулов «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида жамоанинг бошқа аъзолари гонорари ҳақида гапириб берди.

- "Жамоанинг қайси аъзосига қандай совға қилганимиз ҳақидаги маълумот конфеденциал ҳисобланадиган маълумот. Бу маълумотни ОАВ орқали гапиришга тайёр эмасман. Жамоанинг ичкарисида бўладиган пулли муносабатлар жамоанинг ичкарисида қолиши керак бўлган маълумот ҳисобланади. Мен бу тартибга хилоф иш қилмайман. Лекин ҳар бир одамнинг гонорари берилганида «розимисан», деган тушунча бўлади.

Гонорарлар бир-биридан тубдан фарқ қилади. Чунки гонорар олаётган ижодкорнинг омма учун қанчалик қизиқарли экани, жамоада неча йил ишлагани, жамоанинг тайёргарлигига қанчалик ҳисса қўшгани, саҳнада қанчалик ҳажмдаги ишни бажаргани, у тайёрлаган ҳазиллар қанчалик мухлисларга маъқул бўлди, қанча чиқишга ғоя бергани инобатга олинади.

«Сени қошинг қуюқроқ экан», дея кимгадир кўпроқ пул берилмайди. Гонорарлар бир-биридан кескин фарқ қилади. Кимдир 10 сўм олиб, кимдир 300 сўм ҳам олиши мумкин. Бу мен санаб ўтган факторларга ҳам боғлиқ. Жамоага садоқат билан хизмат қилаётган, яхши ҳазиллари билан ўзбек халқини, «Миллион» жамоаси аудиториясини хурсанд қилиш учун тер тўкаётганларни норози қилмаймиз.

Бундан ташқари бизда репитиция учун алоҳида, концерт учун алоҳида пул тўланади. Жамоа аъзолари Тошкентда яшаши учун уч ёки тўртта уйнинг ижара ҳаққини ҳам тўлайман. Шу билан бир қаторда жамоадагиларга турли чегирма, совға ва бонусларимиз ҳам бор
", - дейди «Миллион» кулги жамоаси сардори Даврон Кабулов.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Маданият » Даврон Кабулов жамоаси аъзоларининг гонорари ҳақида гапирди (видео)