Килиан Мбаппе "диктатор" мемига муносабат билдирди

Килиан Мбаппе "диктатор" мемига муносабат билдирди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Килиан Мбаппе ўзини ҳарбий диктатор сифатида кўрсатувчи интернет мемларига нисбатан илк бор муносабат билдирди.
  • Унинг фикрича, бундай ҳазиллар жамиятда тарихий ва сиёсий онгнинг етишмаслигидан далолат беради ва бу ҳолатдан хавотирда.
  • Мбаппе, баъзи интернет фойдаланувчилари бу мемларни унинг судга мурожаат қилгани ёки PSJдаги таъсири билан боғласа-да, бундай қиёслашларни ўринли деб ҳисобламайди.

Реал Мадрид юлдузи Килиан Мбаппе ўзини ҳарбий диктатор қилиб кўрсатувчи машҳур интернет мемига нисбатан илк бор ўз муносабатини билдирди. Франциялик ҳужумчи интернетда тарқалган бу каби ҳазиллар жамиятда тарихий ва сиёсий онг етишмаётганидан далолат беришини таъкидлаб, мазкур ҳолатдан хавотирда эканини яширмади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

ЛЪЕқуипе нашри хабар қилишича, сўнгги ойларда ижтимоий тармоқларда 27 ёшли футболчини тўлиқ ҳарбий унвонда тасвирловчи қизиқ ва мунозарали суратлар кенг тарқалиб кетган эди. Ушбу мемлар футбол жамоатчилиги эътиборини тортиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Футболчининг фикрича, бу каби тасвирлар қисман кулгили туюлса-да, аслида чуқур хавотирли жиҳатларга эга.

Мазкур мемларнинг келиб чиқиши турлича талқин қилинмоқда. Айрим интернет фойдаланувчилари буни 2024-йилда футболчининг ўз исми кабоб дўконидаги таом номидан ноқонуний фойдаланилгани учун судга мурожаат қилгани билан боғласа, бошқалар унинг PSJдаги таъсири ва Реал Мадрид сафидаги мавқеи билан изоҳламоқда. Шунга қарамай, Мбаппе бундай қиёслашларни асло ўринли деб ҳисобламайди.

Футболчининг танқидий фикрлари

Килиан Мбаппе бу вазиятнинг икки томонлама эканини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, айримлар буни шунчаки ҳазил сифатида қабул қилиши қисман кулгили, бироқ тарихда миллионлаб одамларнинг қисматига зиён етказган шахслар билан қиёсланиш мутлақо кулгили эмас.

"Одамлар буни енгил-элпи ҳазил деб ўйлашади, лекин бу жамиятда сиёсий ва инсоний онг етишмаётганини кўрсатади. Мен ҳаётим давомида ҳеч қачон бундай қабиҳ ишларни қилмаганман", — дейди ҳужумчи ўз интервюсида.

Жамоадаги лақаб ва унинг келиб чиқиши

Шунингдек, футболчи Франция терма жамоаси сафида унга берилган махсус лақабга ҳам тўхталиб ўтди. Маълум бўлишича, терма жамоадаги жамдоши Усмон Дембеле Килианни собиқ Конго президенти Мобуту Сеске Секо шарафига "Мобуту" деб атай бошлаган.

Маълумот учун, Мобуту Сеске Секо 1965–1997-йилларда мазкур мамлакатни бошқарган ва унинг даври тарихда ўта зиддиятли сиёсий воқеаларга бой бўлган. Терма жамоадаги бундай ҳазиломуз лақаб ва ижтимоий тармоқлардаги мемлар юлдуз ҳужумчининг жамоатчилик орасидаги муҳокамалар марказида қолишига сабаб бўлмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар